Нурсултон Назарбоевнинг 3 қизидан 9 набираси бор

Назарбоев набиралари билан

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг набиралари кимлар деган саволлар табиийки кўпчиликни қизиқтиради. Президентнинг уч нафар қизидан туғилган 9 нафар набираси тўғрисида Sputnik Қазақстан хабар тарқатмоқда.

Нурали Алиев

Назарбоевнинг бош набираси – Нурали Алиев Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева ва Рахат Алиевнинг фарзанди. 1985 йил 1 январда Алматида туғилган. Абай номидаги Қозоқ миллий педагогик университетини тугатган. Америка ва Австрия давлатларида таҳсил олган. Президентнинг набираси ва сенатор Дариға Назарбоеванинг ўғли 14 йил давомида олий мансабларда ишлаб келмоқда. Hit TV телеканалини бошқаради, “Нурбанк” директорлар кенгаши раиси, Қозоғистон тараққиёт банкининг бошқарувчи директори бўлди.

Нурали Алиев 2014 йилнинг декабрида Астана шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлиб тайинланган. Икки йилдан кейин, 2016 йилнинг мартида “севимли ишим бизнес билан шуғулланаман” деб бу вазифасидан кетган.

Дариға Назарбоева

Forbes Kazakhstan ўтказган “Қозоғистоннинг энг бадавлат 50 нафар бизнесмени – 2018” рейтингида Алиев 219 млн. доллар бойлиги билан 28-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги кунда 33 ёшли Нурали – машҳур бизнесмен, иқтисодчи, меценат. “Capital Holding” МЧЖ инвестицион холдингининг эгаси, холдинг портфелида 13 та миллий компаниялар бор. Бизнесдан ташқари Нурали Рахат ўғли ҳомийлик ишлари билан ҳам фаол шуғулланишади. Zhanartu жамғармасига асос солган, “Оналар уйи” лойиҳаси иштирокчиси, “Оналар уйи” жамғармаси ҳомийлар аъзоси.

Нурали Алиев – Марказий сайлов комиссиясининг раиси, собиқ адлия вазири Берик Имашевнинг куёви. Рафиқаси Аида Имашева билан биринчи синфдан буён таниш бўлган. 18 ёшида оила қурган. Юқорида таъкидланган “Zhanartu” жамғармасини рафиқаси Аида билан бирга ташкил этган. Бугунги кунда Нурали – кўп болали ота, икки нафар ўғли (Алан ва Анвар) ва икки нафар қизи (Лаура ва Амира)ларни тарбияламоқда. Бўш вақтида футбол, хоккей, бокс ва теннис билан шуғулланади.

Рахат Алиев

“Президентниинг суюкли набираси” Ойсултон Назарбоев – Дариға Назарбоева ва Рахат Алиевнинг икинчи ўғли. Уни оммавий ахборот воситалари кўпинча “президентнинг суюкли набираси” деб аташади. 1990 йил 26 августда туғилган. Австрияда жойлашган Америка халқаро мактабининг битирувчиси, бунгача ОАВлар ёзганидек, ўқиш пайтида Ойсултон фақат мактабда олган стипендиясига яшаган. Шу тариқа у пулнинг қадрига етиб, уни тежашни ўрганган. Британия қироллиги “Сандхерст” ҳарбий академиясини тугатгандан кейин Ўтар шаҳрига ҳарбий бурчини адо этиш учун йўл олган. Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси штатида ҳарбий бурчини адо этиб, катта лейтенант унвонига эга бўлган. Болалик чоғидан футбол ўйнайди. 2006 йилда Қозоғистон ўсмирлар жамоаси сафида Европа чемпинатининг саралаш турнирида қатнашади. “Челси” ва “Портсмут” ёшлар командалари ва Қозоғистоннинг “Астана” командаларида ўйнаган.

Ойсултон Назарбоев

2017 йил февралда Ойсултон Назарбоев “Қозоғистон футбол федерацияси ҳамжамияти”нинг вице-президенти бўлиб тайинланган. Бироқ кўп ўтмай президентнинг набираси ўз хоҳишига кўра ариза ёзиб, эгаллаб турган лавозимидан кетади. Ойсултон Назарбоев оиласи билан 2013 йил 31 августда “ҚозРомГаз” АЖ раҳбари Қайрат Бўронбоевнинг қизига уйланган.

Ойсултоннинг рафиқаси Алима – машҳур актер Анвар Бўронбоевнинг чевараси. 2016 йилнинг ёзида икки ёш оиласида Амели исмли қиз туғилади. “Аллоҳнинг инояти билан мен Миллат лидери оиласида дунёга келдим. Менинг асосий вазифам – президентнинг набираси эканлигимда. Суткасига 24 соат давомида мен ушбу вазифадаман”, деган эди Ойсултон суҳбатларидан бирида. Назарбоевнинг бошқа набираларига қараганда, Ойсултоннинг исми-шарифи ОАВ саҳифаларида тез-тез тилга олинади. Ойсултон Назарбоев порахўрларни “халқ душмани” деб атаган.

Алима ва Ойсултон

Ўтган йили Назарбоевнинг набираси руҳий тушкунликдан соқит бўлиш учун қайсидир бир йили гиёҳвандлик модда истеъмол қилганини айтиб, шов-шувлар исканжасида қолганди. “Бобом – академик Мухтар Алиев оламдан ўтгандан кейин, орада бир ярим йил ўтгач Австрия турмасида отам Рахат Алиев ўз жонига қасд қилди. Ҳаёт менга биринчи марта иккита зарба берди. Ҳамма бахт оғушида, истаганча яшайди деб ўйлайдиган Ойсултон дунёдаги энг бахтсиз инсонга айланди”, — деб ёзган эди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

У қийин пайтда бобоси Нурсултон Назарбоевнинг ёрдами текканини таъкидлаган. “Президент кундуз кунлари 17 миллион инсон муамоларини ҳал қилса, кечқурун барча вақтини менга ажратди. Шу пайтларда барча эътиборини менга қаратиш учун бобом қанча кучини, соғлигини сарф қилганини тушунмагандим. Шунинг учун ҳаётдаги энг номақбул ожизликка дуч келдим. Гиёҳвандлик моддадан далда олдим”, – деб дарду ҳасратини айтган эди Ойсултон.

Шайжунисовлар авлодига келин бўлган Венера

Венера Назарбоева

Венера Назарбоева – Дариға Назарбоева ва Рахат Алиевнинг кичик қизи. 2000 йил 5 майда туғилган. “Огонек” журналига берган интервьюсида онаси Венеранинг Вена шаҳрида туғилганлигини айтган. “Венера жума куни туғилди, итальян тилида жума “Венерди” деб айтилади. Шу сабабли ушбу исмни қизимга энг муносиб исм деб танладим”, – деган эди Дариға Назарбоева. Дален Шайжунисов ва Венера Назарбоеванинг никоҳ тўйи 18 ёшли Венера ижодкор. “Алмати – биринчи муҳаббатим” номли ретрофестивалда, концертларда қўшиқ куйлаган. Қозоғистон ва Германия ҳамкорлигида суратга олинган режиссёр Файт Хельмернинг ” Бойқўнғир” фильмида чўпоннинг қизи ролида ўйнаган. Шу йилнинг июнь ойида Шайжунисовлар авлодига мансуб йигитга турмушга чиққан. Венеранинг умр йўлдоши – 22 ёшли Дален Шайжунисов. Венера ва Дален икки йил олдин танишган. Айрим манбаларда Даленнинг 1995 йил 24 сентябрда туғилганлиги айтилади. Ал Фаробий номидаги университетнинг ҳуқуқшунослик факультетини тугатган. Астанада яшайди.

Динара Кулибоева, Олтой Кулибоев ва отаси Тимур Кулибоев

Динара ва Тимур Кулибоевнинг фарзандлари Қозоғистоннинг бадавлат одамлари саналадиган эр-хотин Тимур ва Динара Кулибоевлар уч нафар фарзандларини вояга етказмоқда. Катта ўғли Олтой Кулибоев Ойсултон Назарбоевнинг тенгдоши. 1990 йилда туғилган. 2012 йил Лондонда City University қошидаги Cass Business School бакалаври даражасини олган. Бу университет дунёдаги энг намунали молиявий олий ўқув юртлари ўнлигига киради. Суҳбатларидан бирида Динара Кулибоева ўғли Олтой ҳақида шундай деган эди: “Олтойни тарбиялаш ниҳоятда қийин. Олтой бир жойда турмайдиган, бетиним ҳаракатда бўладиган бола. Боз устига қайсар, нима айтсангиз тескарисини қилади. Бобоси ва бувисиникига меҳмонга келганда бир нега соат гапириши мумкин. Отамга ҳайрон қоламан: ёш пайтида у болаларнинг шовқин-сурон кўтаришини ёқтирмасди. Эндичи! Набиралари бошига чиқса ҳам хурсанд бўлиб ўтираверади”, – деган эди у.

Тимур ва Динара Кулибоеваларнинг айтишича, Олтой болалигидан иқтидорли, кенг қиррали. “Мусиқани севади, фортепиано чалишни ўрганмоқда. Компьютер ўйинларини жуда яхши кўради, – деган эди илгари суҳбатларидан бирида.

Олтойнинг икки нафар синглиси бор: Дениза, 2004 йилда ва Алишия 2010 йилда туғилган. Назарбоевнинг кичик қизидан туғилган набиралари Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизи Алия Назарбоеванинг фарзандлари ҳали кичкина, улар ҳақида интернетда ахборотлар кам.

Алия Назарбоева биринчи марта 18 ёшида Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаевнинг ўғли Айдар Ақаевга турмушга чиққан. Бироқ икки ёш кўп ўтмасдан ажрашиб кетган. Ундан кейин Алия Дониёр Хасенов деган йигитга турмушга чиққан. 2007 йилда Тиара, 2011 йилда Алсара исмли қизлари дунёга келган. Бироқ икки ёшнинг оилавий ҳаёти узоққа чўзилмайди. Алия Назарбоева бўлажак умр йўлдоши Димаш Дўсонов билан Астанада бўлиб ўтган Муз-ТВ премиясида танишган. 2015 йилда Димаш Дўсоновга турмушга чиққан. 2016 йилнинг ёзида Алдияр исмли ўғли туғилган. Яқинда оммавий ахборот воситаларидан бири Алия тўртинчи фарзанди – қизини дунёга келтирди деган хабар тарқалди. Бироқ ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Мана, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг уч нафар қизидан туғилган набиралари билан қисқача танишдингизлар. Ажаб эмас, яқинда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фарзандлари ва набиралари ҳақида ҳам очиқ маълумотлар эълон қилинса.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Акс-садо: гап эгасини топсин!

Бу мавзуда ёзмайман, Қуръон сураларидан тиловат қилиб хақларига бағишлайман, чиройли дуолар билан сабр қиламан, яқинларига, халқимга сабру жамил сўрайман деган эдим. Аммо... ...

Юрт ўғлонига хайрихоҳлик кўрсатилиши керак!

Таниқли мухолифат вакили, "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг "Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги бир ...

Қачон одам бўласан, ўзмтрк?

Айтишларича, ЎзМТРК Россиянинг ВГТРКси («Россия-1», «Россия-К», «Россия-24» каби телеканаллар эгаси)га ҳамкор бўлибди. Бунақа хабарни эшитиб, қувониш қийин. CNN бўлса бошқа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400