Ўзбекистон ОТМда тўлов-контракт нархлари яна оширилади

13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ни Фармони эълон қилинди. Унга асосан, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилди ва республика ҳудудида энг кам ойлик иш ҳақи 202,730 сўм этиб белгиланди, деб ёзмоқда Kun нашри.

Энг кам ойлик маош миқдорининг оширилиши билан эндиликда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт нархлари ҳам кўтарилади.

Бунинг сабаби, Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлиши белгилаб қўйилган эди. Яъни ҳар сафар ЭКОИҲ ошганида ОТМ талабаси бўлиш баҳоси ҳам юқорилаб бораверади. Бунда икки муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим.

Биринчидан, контракт нархидаги бу ўзгариш «суперконтракт» асосида биринчи босқичга қабул қилинган талабаларга даҳлдор эмас.

Шу йилнинг март ойида Молия вазирининг буйруғи билан «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Янги таҳрирдаги ҳужжатнинг 18-бандига асосан, иш ҳақи ва стипендиялар миқдорларининг, энергия ресурслари, коммунал ва эксплуатация хизматларининг нархлари ва тарифлари ўзгариши муносабати билан оддий контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори ўқув йили давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин, аммо оширилган («супер») тўлов-контракт миқдори бундан мустасно.

Иккинчидан эса, ўқув йили давомида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори ўзгарганда контракт қиймати навбатдаги семестр бошидан оширилади. Яъни, ЭКОИҲ миқдори 1 ноябрдан бошлаб оширилса ҳам, контракт нархи баҳорги семестрдан (март ойидан) кўтарилади.

Биринчи ярим йиллик учун тўланган контрактга қўшимча тўлов қилиш шарт эмас. Аммо олдиндан бир йиллик тўловни амалга ошириб қўйган талабалар баҳорда контракт ошиши сабаб юзага келган фарқни тўлашлари керак бўлади.

Маълумот учун, ҳозирда бакалавриат таълими учун ЭКОИҲнинг 45-60 баравари, магистратура учун 49-66 бараварида тўлов белгиланган. Янги нархларга асосан, энг арзон контракт бакалавриатда 9 млн 122 минг 850 сўм, магистратурада 9 млн 933 минг 770 сўмни ташкил этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланди

Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. ...

Ўзбекистон 2030 йилда ҳар бир сигирдан ўртача 3,7 тонна сут олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда 2030 йилда сигирлардан сут соғиб олишни ўртача 60% га ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ...

Иқтисоддаги ўрама гирдоб

Республикада иш ҳақини оммавий равишда оширилишидан мақсад, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда уларнинг реал даромадларини оширишдир! Бу юқоридаги гап ўта ёлғон гапдир. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400