Порлитауда қиш эрта келади

Икки юзга яқин оила истиқомат қиладиган  овул табиий газ манбаидан узиб қўйилган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли  Порлитау  овули мана уч йилдирки, табиий газ манбаидан узиб қўйилган.

– Хозирда  бизга табиий газ қувурлар оркали умуман келмайди.

Хонадонларда овқат тайёрлаш учун  баллонларда  газни олиб келишади. Лекин униям ҳар бир оилага  ойига битта баллондан деб белгилашган. Ортиқча бермайди,- гурунг қилади махаллий онахонлардан бириси.

Қиш бизда эрта бошланади. Пойтахт Тошкентда  қишги иситиш мавсуми  октябрь ойининг 16 дан. Мўйноқ ҳудудида  бундай зарурат  октябрнинг бошидан сезилади. Лекин имконият кам бўлгани учун кўпларимиз қийналиб қолаяпмиз,- гапиради яна бир порлитаулик.

Қўнғирот- Мўйноқ автотрассаси бўйлаб ётқизилган ва  Мўйноқга борувчи табиий газ трассасидан  шарқда,  26 километр узоқликдаги овул атрофида табиий туранғилзорлар анчагина . Экологик нуқтаи -назардан ўрмонлар қўриқланади.

Шунга қарамай, аҳолининг маълум қисми уйларини иситиш учун туранғилларни кесишга мажбур. Бу йил унчалик кўп кесишмас, чунки май ойидаги довул кўплаб туранғилларни йиқитиб кетди,- хазилми, чинми, дейди яна бир  порлитаулик.

Бизнинг   Порлитау  худуди бўйсунадиган  “Мадели” овул фуқаролар йиғини раҳбарияти билан  боғланиб, муаммога ойдинлик киритиш истагимиз муваффақиятсиз  қолди: : ҳудуддаги  “Usell” мобил алоқа хизмати сифати ўта паст экан.

Қорбобо эса, маълум-ки, Ўзбекистонга  Мўйноқдан кириб келади.

Унинг биринчи нафаси шу кунларда яққол сезилмоқда- ҳудудда кечалари минус  ҳарорат кузатилаяпти.

Қолаверса, мустақил манбаларнинг ёзишича, шу йил қиш сўнгги 100 йилдаги энг совуқ  қиш бўлиши кутилмоқда экан.

 

   Жумри Жайхун , Қорақалпоғистон.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда россия рубли яна қадрсизлана бошлади

Тожикистонда Россия рубли кўтарилганидан тахминан уч ҳафта ўтиб яна қадрсизлана бошлади. «Озоди» радиоси эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Миллий банкка мурожаат ...

400 минг доллар пора олган бахтиёр абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Бахтиёр Абдусаматов (Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган), Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шохрух Маликов ...

Дунё бўйлаб 40 миллион мигрант замонавий қулликдан азият чекмоқда

Халқаро Миграция Ташкилотининг 26-июль куни чоп этилган янги ҳисоботида миграция ва замонавий қуллик ўртасидаги алоқа ҳақида маълумот берилди ва қандай турдаги муҳожирлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400