Иқтисоддаги ўрама гирдоб

Республикада иш ҳақини оммавий равишда оширилишидан мақсад, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда уларнинг реал даромадларини оширишдир! Бу юқоридаги гап ўта ёлғон гапдир. Хеч бир ривожланган мамлакатлар, халқнинг иш хақини оммавий оширмайди. Чунки, бу давлатларнинг иқтисодчилари билашадики, ўзларининг миллий валюталарининг қадрсизланишига олиб келишини жуда яхши биладилар.

Фото:rua.gr

Ойликнинг оммавий ошиши пулнинг ортиқча чиқишига ва бу эса пулнинг кучли қадрсизланишига олиб келади. Бу ҳолат, яьни инфляциянинг кучайиши мамлакат иқтисодий ўсишига ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир қилади. Инфляция даражасини ёки унинг салбий оқибатларини камайтириш учун аҳолини ойлигини оммавий ошириб бўлмайди.

Биз кам таъминланганларни шунинг асосида ҳимоя қиламиз деган ақида ғирт ёлғондир.Албатда кам таъминланганлар ( ногиронлар, кам пул олувчи пенционерлар, медсестралар, фаррошлар, қоровуллар, ободонлаштиришда ишловчилар ва бошқа кам ойлик олувчилар ) хозирда 500 минг сўмга ( балким, ундан кам ) яқин пул олмоқдалар. Агарда, уларни ойлиги оммавий равишда 10 % ошса уларни ойлиги атиги 50 минг сўмга ошади..Лекин 3 500 минг сўм оладиган прокурор, харбий хизматчилар, амалдорлар, шунингдек камида 2 миллиондан ошадиган милиция ходимлари, ўқитувчилар, олий тоифадаги врачлар ва бошқаларниги 200 минг сўмдан 350 минг сўмгача ошади. Албатда ойликни 10 % оммавий ошиши нарх – навони 25 – 30 % гача ошишига олиб келмоқда. Тўғри, ойликни катта олаётганларга бу ошиш унчалик билинмас, лекин кам таъминланганлар учун бу ошиш яшаш даражасини кескин тушишига олиб келади.

Демак, ойликни оммавий ошиши кам таъминланганларни бутунлай қашшоқлашишига, ўрта ҳолларни кам таъминланганга айлантириб қўяди.

Мен бир неча йил ишлаб, 10 миллион сўм ишлаб топдим. Лекин ойликнинг оммавий 20 % ошиши натижасида, ўша куни меннинг пулимни қадри 20 % га тушиб кетди.Яьна 3 – 4 марта ойлик ошса, мен не азобларда топган пулим, чақа – тангага айланиб қолади. Натижада, албатта суъний равишда кам таъминланганлар сонини ойликни оммавий ошиши ҳисобига геометрик прогреция бўйича кўпайтирмоқдамиз.

Иқтисодиёт вазирлиги статистика мақсадида халқдан сўрасинлар ойликнинг оммавий ошиши қандай тасир кўрсатарган аҳолига ?. Аҳоли ойликнинг оммавий ошишидан қўрқиб турадилар, чунки ойлик 10 % ошиши, нарх – навонинг 25 – 30 % ва ундан кўп ошишига сабаб бўлмоқда.
Бу йил ойлик ошмасдан, помидор ёзда 3000, хўл – мевалар 5 минг сўм атрофида, лаҳм гўшт 45 минг сўмга ва хакозолар кўтарилиб кетди ( қишда нима бўлади, билмадим ). Коммунал харажатлар йиллига 2 – 3 марта ошиши аҳолини солиқларни тўлаш имкониятини кескин тушириб юбормоқда. Ўз вақтида қарзини тўла олмаётган аҳолини қарздорлиги жарималар ва нарх – навони ошиши ҳисобига геометрик прогрецияда ошиб бормоқда.

“ Пулни қадрсизланишидаги иқтисодий инқироз жахон урушларига нисбатан ёмонроқдир.Жахон урушлари миллатларни бирлаштирса, пулни қадрсизланишидаги иқтисодий бўхрон миллатларни бир биридан ажралишига сабаб бўлади “ У.Черчилл.

Миллий валютани қадрсизланиши ўша мамлакатда яшаётган мехнатчилар мехнатини қадрини хам қадрсизланади. Энг ёмони пули қадрсизланган мамлакатда ишлаб чиқариладиган хом – ашё, ер ости ва ер усти бойликлари арзон гаровга бошқа мамлакатлар ҳисобига ўтиб кетади. Пулни қадрсизланиши банк – кредит сиёсатини бузилишига олиб келади. Чунки, банк фоиз ставкаларини олдиндан белгилаб бериш прогнозига эга бўлмай қолади. Фуқаролар банкларга сармоя қўйишдан қочадилар. Хаттоки, банклар хам мижозларини пул қадрсизланишидаги фоиз ставкаларини кескин ошиши ҳисобига ҳимоя қилишга ожизлик қилиб қўядилар.Яъни аҳоли жамғариб топган пулларини инфилляциядан сақлаб қололмайдилар.
Масалан, мен 60 миллион сўмга “ спарк автомашинасини сотиб олмоқчиман.Албатта мен 60 миллион хеч қачон йиғмаганман, чунки сўм йиғсам, хар йили ошадиган оммавий ойликлар ҳисобига йиғган пулим чақа – танга бўлиб қоларди. Шу сабабли доллар йиғаман ( агарда шунга имкониятим бўлса ), қанчалик иш ҳақи оммавий ошса, шунчалик сўм қадрсизланиб, доллар ошиб боради. Мен йиғган долларни бозор курсида, сўмга айлантириб 60 миллион сўмга спарк автомашинасини сотиб олишга имкониятим бўлади. Шу сабабли, Ўзбекистондаги карчалонлар, бизнесменлар, банк ходимлари, прокурорлар, хокимлар ва бошқалар ўз уйларида доллар йиғишни сўм йиғишдан кўра афзал кўрадилар.Бу ҳол миллий валютани долларга нисбатан қадрини янада тушириб юборади. Хукумат қанчалик долларни кескин ошиб кетишига қарши чоралар кўрмасин доллар ошиб кетаверади.

Англияда бундан 300 йил олдин ўша пайтдаги Англия қироли кумуш тангага мис қўйиб, давлат сармоясини кўпайтирмоқчи бўлган.Натижада пулни қадри тушиб, Англия иқтисодий инқироз ёқасига тушиб қолган. Хукуматнинг ойликни оммавий ошириш сиёсати кумуш тангага мис қўшиб пулни қадрини тушуриш сиёсатини ўзидир.

Биз ойликни оммавий ошириб, ортиқча пулни чиқарган саримиз пулимиз қадрсизланиши кучайиб бормоқда.Бу қадрсизланиш нарх – наво ва хизматларни янада ошишига туртки бўлмоқда. Бу оммавий ойликларни ошириш сиёсати ўрама гирдоб сингари аҳолини иқтисодий таназзул каби бўғиб ташламоқда!!!
Мен ойликларни оммавий ошишига қаршиман! Мен нарх – навони тушуриб бориш тарафдориман!

Ким ойликни оммавий оширишга қарши?

Муаллиф: Husan Atashayhov

Манба: facebook

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди?

  (  Сўз  боши  ўрнида  )   “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак...” (Қуръон ояти). (more…)

Тожикистон президенти халқни икки йиллик озиқ-овқат захирасини ғамлашга чақирди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан ватандошларига мурожаат қилар экан, бугунги кундаги глобал вазият барча мамлакатлар, ...

“обод қишлоқ”  бўладими барбод

Президент ташаббуси билан Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас қишлоғида амалга оширилган ободончилик ишлари хайрли тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги барча қишлоқларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400