Ақш доллари тарихи

Ақш доллари тарихиДоллар сўзи ўрта асрларда дастлаб 1519 йилда Германияда пайдо бўлган танга номи “Таллер”дан келиб чиққан. 1873 йилда таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг ўрнига марка кириб келди. Бироқ унинг номи халқ орасида қолиб кетди. Шу пайтларларда Англия ва Испания колонияларида песо номи билан машҳур бўлган испан тангалари муомалада бўлган. Бу тангаларни кўп жойларда адашган ҳолда “dalar” деб аташар эди. Бизга машҳур бўлган доллар номи ҳам унинг дунёга машҳур белгиси доллар ҳам ўша пайтда пайдо бўлган. Узун инглизча ибора “piese of Eight”, яъни 1/8 (нимчорак) коғозда ўчирилган 8 га айланиб, охир-оқибат бизга таниш бўлган доллар белгиси пайдо бўлган.

1879 йилда АҚШ ҳукумати давлатнинг расмий валютасини муомалага киритиш чоғида унга ҳеч иккиланмай ҳаммага маълум ва машҳур бўлган доллар номини танлашди. Ўша пайтда машҳур шахслардан бири “Янги Америка ўзининг янги пулига жуда эски ном танлади” – деган эди. 1792 йилда муомалада бўлган АҚШ пулининг таркибидаги соф олтин микдори 1,6033 гр ёки 24,057 гр соф кумушдан таркиб топган эди. 80 йиллардан сўнг, яъни 1876 йилда мазкур олтин тангалар давлатнинг расмий пул бирлиги сифатида тан олингандан сўнг унинг таркибидаги соф олтин микдори 1,50463 гр килиб белгиланди. Бу миқдор АҚШда яна 30 йил, 1929-33 йиллардаги жаҳон иқтисодий таназзулигача амалда бўлди. Шу алфозда қабул килинган “олтин захираси” ҳақидаги ҳужжатга биноан, тилло микдори 0,88867 гр.га, яъни 41 %га туширилди.
Шу пайтда Троя унциясининг нархи 35 доллар эди. II-жаҳон урушидан кейин АҚШ дунёдаги ҳукмронлигини мустаҳкамланиши билан долларнинг дунёдаги ўрни хам аста-секин билиниб борди. Маршал шартномасига асосан, вайрона ҳолга келган Европага АҚШ инвестицияси билан биргаликда долларнинг йирик оқими ҳам кириб кела бошлади. Уруш туфайли ачинарли аҳволга тушиб қолган Европада долларнинг кенг истеъмолга кириши қийин кечмади. Шу пайтда Европанинг марказий банкларида долларни исталган Европа давлати пул бирлигига ёки келишилган миқдордаги олтинга алмаштириб олиш мумкин эди. Бироқ ХХ асрнинг 60-йиллари ўрталарига келиб, долларнинг қадри тушиб кета бошлади. Инфляциянинг ўсиши ва АҚШ савдо балансидаги танқислик навбатдаги доллар девальвациясини келтириб чиқарди. 1971 йилнинг охирида олтиннинг бир унцияси 38 долларга чиқди. Долларнинг таркибидаги олтин микдори эса умуман тўхтатилди. 1973 йиллар яна 10 %га девальвация қилинди. 1974 йилнинг февралига келиб, олтиннинг бир унцияси дунёнинг йирик биржаларида 150 долларга кўтарилди. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 260 долларни ташкил этади. 100 йил мобайнида доллар 10 баробар арзонлашди. Аммо олтин стандартидан воз кечилган пайтда доллар ер юзининг кўпчилик аҳолисини ишончини қозонган эди. Кўплаб давлатларнинг норасмий пулларига айланиб қолди. Охирги йилларда эса Жанубий Америка давлатларининг кўпчилигида доллар асосий пул ўрнида қўлланилмоқда.
АҚШдан бошқа яна 26 давлат пул бирлиги доллар номи билан юритилади. Замонавий “долларчи” давлатларнинг катта қисмини Британия империясидан мустақил бўлгандан сўнг қабул қилишган. 1857 йилда Канада Британия колониясидан доминьонига айланган вақтдан бошлаб, бу давлатнинг расмий пул бирлигига айланди. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда замонавий Канада банкнотларида ҳам Британия қироличаси Елизавета II ни портрети акс этган. Охирги муомалага киритилган долларлардан бири – бу Сингапур долларидир. 1967 йилда кенг муомалага киритилган ушбу банкнотлар қушлар, кемалар, гуллар ва бошқа нарсалар билан безатилган. Бу пул дунё пуллари ичида ҳам энг чиройли бўлишига даъвогарлик қилади. Лекин замонавий АҚШ долларлари эса ҳамон ХХ аср бошидаги тасвирини узгартирганича йўқ. Олд қисми кулранг, орқаси яшил. Барча банкнотлар бир хил ўлчамда (157х67 мм). ХХ аср охирига келиб, пул қалбакилаштириш авжига чиққан пайтда долларнинг содда кўриниши давр талабига жавоб беролмай қолди. Яқин-яқингача пулни қалбакилаштириш жуда осон эди. 1996 йилда чиққан долларнинг янги нусхаси фирибгарлар учун жиддий синов бўлди.

http://e-tarix.uz/jahon-tarixi/78-dollar-tarixi.html

Америка Қўшма Штатлари Доллори

 

 Асрларки унга бўлган қизиқиш сусаймаган. Чунки давлатлар заҳирасининг 50-70 фоизи мана шу валютада сақланади.  Бугунги ҳикоямиз бойликнинг ўзига хос рамзларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари доллари ҳақида.

 Доллар сўзининг келиб чиқишини 17-18 асрларда Германияда зарб қилинган ва «талер» деб номланган кумуш тангалар  билан боғлашади. Данияда талерлар «далер» тарзида талаффуз қилинади. Инглизлар унга янада жарангдор – доллар  номини беришади. Америка қитъаси испанлар колонияси бўлгани боис бу ҳуддуда испан тангалари ишлатилиб келинади.  Америка Қўшма Штатлари узоқ давом этган урушлардан сўнг мустақилликка эришади ва 1785 йилда бу давлатнинг пул бирлиги доллар деб эълон қилинади.  АҚШнинг биринчи долларлари 1794 йилда кумушдан зарб қилина бошланади.

Доллар муомалага киритилган вақтдан бошлаб АҚШ ҳукумати унинг қийматини олтин билан боғлаганлар. 1792 йилда олтиннинг бир унцияси 19,3 $ деб белгиланган. 1834 йилда АҚШнинг олтин заҳираси етарли бўлмаганлиги туфайли унция баҳоси 20,67 $ га кўтарилган. Бу қиймат асрлар давомида ўзгариб борсада долларнинг олтин билан баҳоланиши ва боғлиқлиги сақланиб қолинаверган.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин заифлашиб қолган Европа қитъаси давлатларининг миллий валюталари ҳали тикланмаган иқтисод туфайли қадрсизлиги, долларнинг АҚШ ҳукумати томонидан олтинга ламаштирилиши бўйича кафолат ўз ишини қилади. Доллар Кўҳна Қитъага оқиб кела бошлайди.

1944 йилда Бреттон-Вуд келишувига асосан АҚШ ҳукумати 35 доллар эвазига бир троя унцияси миқдорида олтин бериш мажбуриятини олади, олтин асосий валютадан заҳира валютасига айланади.

1960 йилларга келиб бу қийматни сақлаб туриш ҳам муаммога айланади. Олтиннинг нархи яна кўтарилиб кетади. 1971 йилда 38 долларга, 1973 йилда 42,22 $га тенг бўлади. 1971 йилда президент Ричард Никсон долларнинг олтин билан боғлиқлигига чек қўяди, расман бу хабар 1976 йилдагина эълон қилинади. Ўша йилда Ямайка бўлиб ўтган учрашувда валюта тизимларининг ўзгарувчан курси йўлга қўйилади, олтин эркин нархда сотила бошлайди. Бу олтиннинг валюта хусусиятини йўқотганлигини, доллар заҳира валютасига айланганини англатарди. «Энди долларнинг дунё бўйлаб ҳукмронлигига чек қўйилди, олтинга алмашилмайдиган валюта ўз қадрини йўқотади» дея фикр юритганлар тез орада хато қилганларига амин бўладилар. Бу вақтга келиб АҚШ доллари ҳар қандай олди-бердиларда қулайлиги билан қадр қозониб улгурганди.

Доллар ҳақида фактлар:

АҚШ доллари давлат пул бирлиги сифатида Маршалл ороллари, Сальвадорда ҳам ишлатилади;

1961 йилдан кейин чиқарилган ҳар қандай федерал банкнот ҳозирги кунда ҳам тўлов воситаси сифатида қабул қилинаверади. Яъни «эски» пуллар ҳам ўтаверади;

 Биз билган ва кўрган 1, 5, 10, 20, 50, 100 долларликлардан ташқари 2500, 1000, 5000, 10000, 100000 долларликлар ҳам бор. Икки долларлик жуда кам нусхада чиқарилган бўлса, катта қийматдаги пуллар фақат банклараро тўловларда ишлатилган. Тўловларнинг электрон тизими (пул кўчириш) йўлга қўйилгач, бу пуллар муомаладан олинган. Лекин бу банкнотлар ҳали ҳануз кимларнингдир қўлида бор ва уларнинг нумизматик қиймати номинал қийматидан бир неча бробар ортиқ;

Тангаларнинг ҳам ўз номлари бор: 1 центлик – пенни, 5 цент – никель,10 цент – дайм, 25 цент – квотер, 50 цент – хаф деб юритилади;

Ҳар куни АҚШда 35 млн. дона турли номиналдаги банкнотлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг умумий қиймати тахминан 650 миллион долларга тенг. Бу пулларнинг 95 %и яроқсиз пуллар ўрнига ишлатилади. 2005 йилда бир банкнотни чоп этиш учун тахминан 5,7 цент сарфланиши ҳисоблаб чиқилган;

АҚШ Федерал Заҳира Тизими маълумотларига кўра 1 долларлик 22 ойда, 5$ 24 ойда, ўнталик 18 ойда, 20$ 25 ойда, 50$ лик – 55 ойда янгисига алмаштирилади. Юзталик энг кўп «яшайди», у 60 ой айланиб юради;

Долларнинг яшил рангда товланиши сабаби ҳам қизиқ. 1869 йилда АҚШ Молия Вазирлиги Филадельфиянинг «Messers J. М. & Сох» компаниясига янги пуллар чоп этиш бўйича буюртма беради. Унгача бўлган даврда доллар асосан оқ-қора рангда бўлиб, фақат бир четигина яшил рангда бўялган. Фотографиянинг пайдо бўлиш туфайли оқ-қора рангдаги пуллар осонгина қалбакилаштирила бошланди. Бунинг олдини олиш мақсадида банкнотларга бошқа ранглар қўшишга қарор қилинади. Фабрикаларда кўп миқдорда яшил бўёқлар борлиги, бошқа ранглар қўшимча ҳаражатлар келтириб чиқариши мумкинлиги учун шу рангга зўр берилади ва доллар «кўкидан» (тўғрироғи «яшилидан») деган яна бир синонимга эга бўлади. Охирги йилларда чоп этилаётган банкнотларда қизил ранг ҳам пайдо бўлди. Ҳар куни доллар ишлаб чиқариш учун тахминан 20 тонна бўёқ сарфланади;

Доллар энг кўп қалбакилаштириладиган валютадир. Шунинг учун АҚШда қалбакилаштиришга қарши курашга доим ҳам қаттиқ эътибор берилади. Доллар қоғозини фақат битта компания ишлаб чиқаради ва бу компанияга  АҚШ ҳукуматидан ташқари ҳар қандай жойга маҳсулот сотиш таъқиқланган. Бўёқлар формуласи АҚШнинг Гравировка ва Муҳр бюроси сири ҳсиобланади. 1990 йилдан бошлаб доллар ҳимояси янада кучайтирилди. Унга қўшимча иплар ва микромуҳр қўйила бошланди. Ҳар 7-10 йилда банкнотлар дизайни ўзгартириб турилади. Доллар фақат иккита фабрикада – Техас ва Вашингтонда тайёрланади ва бу корхоналарда уч минга яқин ходимлар ишлашади;

Чоп этилган пулларнинг 30-50 %и АҚШ ҳудудидан ташқарига чиқиб кетади;

Номинал қийматидан ҳар қандай банкнот тахминан 1 грамм оғирликка тенг;

Банкнотларнинг асосий дизайни 1928 йилда тасдиқланади ва унга кўра пулларда асосан АҚШ президентлари суратлари тасвирланади: 1 долларликда АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон, 2 $ да учинчи президент Томас Жефферсон, 5 $ да 16- президент, Шимол ва Жануб ўртасидаги уруш ғолиби Авраам Линкольн, 10 $ да АҚШ «асосчиларидан бири», биринчи молия вазири Александр Гамильтон, 20 $ да еттинчи президент Эндрю Жексон, 50 $да 18-президент, фуқаролар уруши қаҳрамони Улисс Грант, 100 $ликда олим, публицист ва моҳир дипломат Бенжамин Франклин сурати туширилган.

АҚШ доллари ҳақида 10 қизиқарли факт

 

Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади.
АҚШ доллари – дунёдаги энг оммалашган тўлов воситаларидан биридир. Унинг ташқи кўриниши кул ранг яшилсимон бўлиб, ҳаммага таниш. Долларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида кўпгина қизиқарли маълумотлар мавжуд. Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади. Келинг, энди фактларга ўтамиз.

1. АҚШ доллари- фақатгина АҚШ расмий валютаси эмас
АҚШ миллий валютаси Сальвадор, Шарқий Тимор, Эквадор, Замбабве ва Маршал оролларида ҳам расмий валюта ҳисобланади.Гуам , Палау ва Пуэрто-Рикода АҚШ доллари миллий валюта билан биргаликда айланади.
2. Жаргондаги “Бакс” сўзи буғунинг териси номидан келиб чиққан
Инглиз тилида буғу эркагининг номи buck. У бир пайтлар ҳиндулар билан савдо қилишнинг асосий қуроли бўлган. Улар буни “оловли сув”, ўқлар ва ҳ.к. алмаштиришган. Шунингдек, bucks сўзини келиб чиқиш тарихини қадимий вино (муссалас) ишлаб чиқариш маъбуди ҳисобланиш Бахус номга ҳам аталган деган гаплар бор.
3. “Доллар” сўзи олмончадаги “Taler” сўзидан келиб чиққан
Илк маротаба “доллар” сўзи америка пулларига нисбатан айтилмаган. Бу ном 1567 йилдан 1571 йилга қадар муомилада бўлган шотланд тангаларига қўлланилган. Америка пулига доллар номини голланд кўчманчилари олиб келди. “Доллар” номи америка валютасига расман 1794 йилда берилди.
4. Долларни ишлаб чиқариш учун зиғир ва пахта моддаларидан фойдаланилади
Долларлар нашр қилинадиган қоғоз таркибига 25% зиғир, 75% пахта ва кўп бўлмаган ҳажмда майда синтетик толалар киради. Бу толалар кўк ва қизил рангга эга бўлиб, бутун купюра устида кўриниб туради. Банкнотанинг тахминий оғирлиги-1 грамм.
5. Энг кўп тарқалган банкнота бу – 1 долларлик
Нашр қилинган банкноталарнинг деярли ярми 1 долларликларни ташкил қилади. 2 доллларлик банкноталар охирги марта 2003 йилда нашр қилинган ва бора-бора муомиладан чиқиб бормоқда.
6. Ҳар бир танга ва банкнотада “In God We Trust” деган ёзув мавжуд
“Худога ишонамиз” ёзуви илк маротаба америка тангаларида 1864 йилда пайдо бўлган. Юз йил ўтгандан сўнгина, бу афсонавий ёзувни барча банкноталарга нашр қилиш буюрилди.
7. Кунига 35 млн. банкнота ишлаб чиқилади
Шиқирлаб турадиган АҚШ долларлари кунига муомилага киритилади. Агар номиналларни бўйича ҳисобланса, Штатларда кунига 635 млн. доллар атрофида чиқарилади. Бироқ, ҳудду шу миқдордаги банкноталар ҳар куни қўллашга яроқсиз ҳолга келганлиги учун муомиладан чиқарилади ҳам.
8. Долларлар тасаввур қилмас даражада чидамлидир
Замонавий купюралар 4 мингдан зиёд буклашларга чидайди. Зероки, ҳар бир купюра учун хизмат қилиш муддати белгиланган: 100 доллар – 5 йил, 20 доллар-атига 25 ой. Майда купюраларнинг муддати қисқалиги мантиқан айён. Улар қўлдан қўлга ўтиб кўп қўлланилади.
9. Долларларни 1929 йилдаги стандартлар бўйича нашр қилишади
Дунёдаги энг машҳур купюраларни устки кўринишини 1929 йилда тасдиқлашган. Ўша вақтда купюранинг олд қисмида портрет, орқа қисмида тарих обидалари, архитектура ва табиат тасвирланади деб таъсис этилган. Ўз вақтида айтиш жоизки, долларга аёл портрети фақатгина 1886 йилда бир бора тасвирланган. 1 долларлик банкнотада Марта Вашингтоннинг портрети тасвирланган эди.
10. Энг йирик номинал бу – 100 минг долларлик банкнотадир
Юз минглик банкноталар 1969 йилгача муомилада бўлган. Президент Ричард Никсон бу купюрани ишлаб чиқаришни тўхтатишни буюриб, энг юқори номинал банкнотани 100 долларлик бўлишини йўлга қўйди. 1969 йилга қадар чиқарилган юз мингталик купюраларни Федерал заҳира тизимига мурожаат қилиб, муомиладига купюраларга алмаштириш имкони мавжуд.

 

http://biznestrener.uz/bosh-sahifa/732-a1178sh-dollari-1203a1179ida-10-1179izi1179arli-fakt.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...

“россия, россия азамат ўлка”

Россияга, россияликларга ачинаман. Нега дейсизми? Шунча катта ҳудуд, қазилма бойликлар, моддий ва илмий салоҳияти борлигига қарамай, мамлакат тараққиёти охирги 30 йилдан бери ...

Ақш хитойдан юз йил аввалги қарзни ундирмоқчи

Вашингтон раҳбарияти бир аср муқаддам Хитойда ишлаб чиқарилган давлат облигацияларидан қарзларни ундириш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар тарқатди. Гап ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400