“Деҳқонники йилда армон”ми?

Қорақалпоғистонлик деҳқонлар аччиқ мурч  сабаб касодга учрамоқда.

Фото:Вокруг света

Қуйи оролбўйида қадимдан қолган гап бор: деҳқонники йилда армон. Унинг маъносини баъзилар деҳқон ишининг қийинчиликлари билан боғласа, баъзилар об-ҳаво  инжиқликлари ҳисобига йўйишади.

Аслида у томон ҳам, бу томон ҳам ҳақ.  Айниқса, Қорақалпоғистон шароитида.

Бу йил эса уларнинг армонлари ҳар қачонгидан ҳам ошиб тушди: кутилмаганда режага киритилган аччиқ мурч экиш талаби баҳорда деҳқонлар тарафидан бажарилди: деярли 15 минг гектар ерга Жанубий Кореядан келтирилган  уруғлардан кўкартирилган кўчатлар экилди.  Ҳар гектаридан 120 центнердан режа белгиланди.

Ахир, Республика  Вазирлар маҳкамаси қарори бўлса, яна хосилнинг  ҳар бир  қуритилган килоси учун экспортда 2,35 доллар  ваъда қилишса, илхомланмай бўладими.

Баҳор ва ёз, маълумки, Ўзбекистонда тез ўтиб кетадиган фасллар.

Куз келиши билан  эса деҳқонлар етиштирилган ҳосилни топширадиган жой тополмай бош қашлашди:  мурчни сотиб олишга шартлашилган  CHiliuz,  Nova agro, Big agro ва  Bekkiaster  ташкилотлари ўзларининг  “Ўзозиқовқатхолдинг”  ва  “Ўзагроэкспорт”  томонидан молиялаштирилмаганини рўкач қилиб, деҳқонларга бирон жўяли жавоб айтишмади.

Фақат мустақил оммавий ахборот воситалари чиқишидан кейингина кредитлаш масаласи ҳал бўлиб, мурчни харид қила бошлашди, шундаям икки минг сўмдан бир килосига. Мен ноилож сиртдан одам ёллаб, топшира бошладим, кўплар пахта теримига тушиб кетиб, мурчга бошлари айланмади,- дейди махаллий фермерлардан бири.  Унинг сўзларига қараганда, ёлланма ишчилар ҳам тез орада, пахта терганимиз фойдали  деб, мурч даласини тарк килишган.

— Пахтага етти юз эллик сўмдан бир килосига, мурчга эса аранг  400 сўм беришимиз мумкин, яна мурчни аччиғидан кунига 35-40 килодан ошириб теришолмади,– ух тортади фермер.

Шу асно деярли ҳамма пахта теримига кетишган.

–Яқинда  килосига  2 500 сўмдан нақд тўлай бошлади, лекин одамларимиз хали-бери пахтадан қайтадиган эмас. Шунинг учун одам ёллаб, ўрдириб, тахлатиб қўймоқчиман. Чунки 12 октябрь кечаси  дастлабки совуқ мурчларнинг устки қисмини  музлатди.

Хосилнинг эса хали йигирма фоизини ҳам топшириб  бўлганимиз йўқ. Фақат зарарга қолаяпмиз,- шикоят қилади ўзини танитишни истамаган  бошка бир фермер.

Бир сўз билан айтганда, фақат мурчнинг ўзидан қорақалпоғистонлик  деҳқонлар миллиардлаб сўм  зарар кўришди.

Бироқ, аччик мурчдан аччиқ хулосалар чиқарилиб, келаси йили ишга оқилона ёндашиладими?  Буни вақт кўрсатади.

  Жумри Жайхун,  Қорақалпоғистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фориш туманида чўпонни уриб, 215 бош қўйни ҳайдаб кетган жиноятчилар ушланди

ИИВнинг маълумотига кўра, Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни ...

Ўзбек-тожик чегарасидаги миналар 2019 йил охиригача олиб ташланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги "Гулбаҳор" чегара пости, февраль, 2018 йил. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари 2019 йилнинг охирига қадар давлат чегарасини миналардан ...

Дилмурод саййид: баҳор соғинчи (шеърлар)

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Аллоҳнинг марҳамати ва куюнчак Инсонларнинг дуоси билан яқинларим бағрига қайтдим! (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400