Шаҳрисабз туман ХТБ бош ҳисобчиси қўшиб ёзиш ва бошқа камчиликларни яшириш учун 2500 доллар пора бераётганда ушланди

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев қўшиб ёзиш ва камчиликларни яширишга уриниб, прокурор ёрдамчисига пора бераётганда ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz” хабар қилмоқда.

Фото:The Resilience Post

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, Жўраев Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига прокурор ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга 2500 доллар пора таклиф қилган. У 12 октябрь куни Ғайбуллаевнинг хизмат хонасида соат 14:15 да унга пора берган вақтда ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда аниқланган қўшиб ёзилган сумма 120 млн сўмга яқинни ташкил этмоқда. «Ревизия давом этмоқда ва бу сумма янада кўпайиши мумкин», — дея қайд этди Бош прокуратурадан «Газета.uz”га.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда мутасаддилар 3 йил давомида “630 нафар фаол ёшларга уй бердик”, деб алдаб келишмоқда

Мана уч йилдирки фан, адабиёт, санъат, спортда ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган, халқаро ва миллий нуфузли олимпиадаларда ғолиб бўлган ёшлар ўзларига тантанали ...

Ozodmikrofon: “учта бола билан кўчада қолдим”

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан қўнғироқ қилган ва ўзининг ҳаёти ҳақида видеолавҳа юборган Шарофат Садинованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг қайнонаси учта боласи ...

Жиззахда яна бир аëл туғуруқдан ўлди. уч етим олдида ким жавоб беради?

  Озодлик Жиззах вилоятида туғуруқдан кейин назоратсиз қолган аёл ўлими учун на бир ташкилот ва на бир шахс жавобгарликка тортилмаганини аниқлади. 31 яшар Гулчеҳра ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400