Яна бир ҳокимни ўринбосари ва кадастр бўлими мутахассиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Кун.Уз нашри Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Унда Қува туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Р. ва туман кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ. тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини «Г.С.» МЧЖ зиммасига юклаш эвазига «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.дан келишилган 1500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Р. ва кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна бир ҳоким ўринбосари пора билан ушланганди.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари пора билан қўлга олинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳалим маманзаров: “мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?!”

Шаҳрисабз бош прокурори Ш.АШУРОВнинг туҳмат  айбловини туман суди тасдиқлагач:   -  мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?! ...

Исроилнинг собиқ бош вазири қамоқдан чиқди

Эҳуд Олмерт Исроилнинг собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт муддатидан аввал қамоқхонадан чиқарилди. Коррупцияда айбланган Олмерт 16,5 ой қамоқда ўтирди. У яна 10,5 ой яъни қамоқ ...

“ота-онамнинг пенсиясидан лотереяга пул ушлаб қолишаяпти”

  "Мен Жиззах вилоят, Бахмал тумани Аламли МФЙда тураман, лекин ҳозир Россиядаман. Дадам ва аям пенсия оладилар, аммо улар билан гаплашганимда пенсияларидан 10 минг сўм ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400