Ўзбекистонда товарларнинг нархи юқори даражада ошди? – МБ ҳисоботи

Марказий банк “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари” номли ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил III чорагида иқтисодиётдаги инфляцион кутилмалар бўйича ўтказилган сўровлар натижаларига кўра инфляциянинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган ва кутилаётган даражаларида сезиларли ўзгаришлар кузатилди, дея Спутник нашри хабар бермоқда. 

© Flickr / Chris Price

Жумладан, йилнинг биринчи ярмидаги пасайишдан сўнг мазкур кўрсаткичлар июль ойидан бошлаб ошиб борди.

2018 йил июль-сентябрь ойларида аҳоли томонидан сезилган қисқа муддатли инфляция индексида кўтарилиш кузатилди

“Жорий сезилган инфляция индекси йил бошидаги кўрсаткичларга нисбатан паст даражада бўлса ҳам унинг ўсиш динамикаси давом этмоқда, бу ўз навбатида келгусидаги инфляцион кутилмаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, – дейилган ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, сентябрь ойида сўровда иштирок этган жисмоний шахслар “қайси асосий товар ва хизматларнинг нархи юқори даражада ошди?” саволига асосан помидор, мол гўшти, гуруч ва қўй гўштини белгилаганлар.

Шунингдек, ушбу ойда аввалги ойлардан фарқли равишда картошка, буғдой уни, нон, товуқ гўшти, сабзи нархлари ошганини кўрсатган респондентлар улуши сезиларли даражада ортган.

Охирги ойларда гўшт ва гуручнинг нархларида сезиларли ўзгариш қайд этилмаган бўлсада, июль- сентябрь мобайнида аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотлар нархларининг юқори даражада ошганлиги қайд этилган.

Бу ҳолат аҳолининг баъзи истеъмол товарлари нархларининг ошишига бўлган таъсирчанлик даражаси юқорилигини ва бу таъсир нархлар сезиларли даражада ўзгармаса ҳам маълум бир муддат сақланиб қолинишини кўрсатмоқда.


Ҳисоботда қайд этилишича, инфляцион кутилмаларнинг ошишига респондентлар томонидан баҳор ва ёз мавсумидаги сув танқислиги натижасида аввалги йилларга нисбатан ҳосилдорлик пастлиги ҳамда қиш-баҳор мавсуми учун мева ва сабзавотларни захиралаш ишлари бошланиши бозордаги нархларга таъсир кўрсатиши, 1-навли буғдой уни ва нон нархларининг эркинлаштирилиши, коммунал тўловлар ва иш ҳақи ошиши ва валюта алмашув курси кўтарилиши асосий сабаб сифатида қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда

"Менинг фикрим" порталида "Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида" петиция эълон қилинди.  Мурожаат муаллифининг фикрича, фоҳишаликни ва шунга ...

Нуриддин домла холиқназаров тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz ...

Қашқадарёлик аёл 91 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Фото: ЎзА Гап ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400