Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси 140 млн. тенге ўзлаштирганликда шубҳаланмоқда

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Ўтембоев йирик миқдорда давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақида Порахўрликка қарши кураш бўйича миллий бюро маълум қилмоқда, дея хабар тарқатган Sputnik Қазақстан агентлигига иқтибос келтирган NUR.KZ.

Фото:Sputnik

Дипломат Ерик Ўтембоев Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси биноси қурилиши бўйича сохта ҳужжатга имзо чекканликда шубҳаланмоқда. У бажарилган ишлар актининг сохта намунасига имзо чеккан бўлиши мумкин. Мазкур ҳаракати орқали у 140 млн. тенгедан кўп ёки 380 минг долларга тенг зарар келтирган.

Ташқи сиёсат ведомствоси ушбу хабарни тасдиқлаб, яқин кунлар ичида расмий хабар беришни маълум қилган. Таъкидлаш керак, Ерик Ўтембоев ушбу лавозимни 2016 йилнинг апрель ойидан бошлаб эгаллаб келмоқда. Бунгача Ташқи ишлар вазирлигининг масъул котиби Анарбек Қарашевнинг қамоққа олинганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди. Собиқ масъул котибга 70 млн. тенге ўзлаштирган деган айб қўйилган.

Қозоғистонда ҳам худди Ўзбекистондагидек олий мансаб эгалари ўртасида порахўрлик авж олган. Ўзбекистонда деярли ҳар куни ҳокимлару бошқа мансабдор шахслар пора билан қўлга тушмоқда. Мирзиёев ҳукуматининг порахўрликка узил-кесил барҳам беришга қурби етмаётир. Кенг халқ оммаси бу ҳолатни президент атрофидаги мансабдор шахсларнинг порахўрлиги билан изоҳламоқда.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Коррупционерлар давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган

2019 йилнинг биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун ...

Пора эмас дуо олишни ўрган эй инсон!

Бугун газета.уз ҳамда насафньюс да хабар берилишича Қашқадарё вилояти касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиқ ўринбосари ўз нафсини тиёлмасдан пора билан қўлга қўлга тушди. ...

Мажбурий ижро бюроси нега фуқарога маблағларини ундириб бермаяпти?

Маълумки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан қатор норозилик кайфиятдаги хабарлар чиқмоқда. KUN.UZ таҳририятига ҳам бу каби ...