ЧИНАКАМ САРДОРЛАР САЙЛАНДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та умумий ўрта таълим мактабида 10356 та синфлар мавжуд бўлиб, уларда 276265 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Улар орасидан энг муносиб, чинакам етакчилик қобилиятига эга Сардорларни сайлашда ўқувчи-ёшларнинг фаол ва ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро ёшлар марказида вилоят Сардорлиги учун сайловлар ўтказилди. Бунда  ташкил этилган ўқув-семинар давомида ўқувчилар сардорликнинг маъсулият ва вазифаларини яна бир бора англаб етишди.

– Жорий йилги сайловларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўқувчилар ўта фаол, – дейди Бухоро вилояти “Камалак'” болалар ташкилоти раиси Мадина Баратова. Сардор бўламан, деб ният қилган ўқувчилар жуда кўп. Рақобат кучли. Айнан мана шу соғлом рақобат муҳити ўқувчиларни фаол бўлишга, ўз устида янада кўпроқ ишлашга, тенгдошлари билан чинакам лидер сифатида ҳаракат қилишига ундамоқда. Бу ҳам Сардорлик мақомининг ёшлар орасида нечоғлик муҳим аҳамият касб этишидан даракдир.

Қизиқарли семинардан сўнг сайлов жараёнларига навбат берилди. Сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят сардори этиб, Фирдавс Алиев, “Камалак” болалар ташкилотининг вилоят сардори этиб, Файзбек Мизробов сайланди.

Сардорларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилаймиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ялпи ўзгаришнинг имкони бўлмаса, ҳар ким ўзини ислоҳ қилиш керак

“Kun.uz”нинг бу видеоси кеча кўтарган мавзуимизнинг давомини юзага келтирди. Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилар ёрдам келганда “ўз ихтиёрим билан чиққанман” деб ...

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...

Шуҳрат барлос: “бу иллатдан қутулмагунча ўзбекни пешонаси шўр бўлиб юраверади”

Турли гуруҳларда бўлаётган баҳсларга эътибор бераман ва баъзида ҳайрон қоламан. Миллий тарих, миллий тил ва адабиёт, ўзбекнинг маънавий-маърифий масалалари ҳақида баҳс ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400