ХАЛҚАРО ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан Бухорода VIII халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтди.

Бунда қатор ижодий ташкилотлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, хусусан, Озарбайжон, Буюк Британия, Эрон, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Россия, Тожикистон, Германия вакиллари, санъат ихлосмандлари ҳамда талаба-ёшлар таклиф этилди.

Замонавий санъат биенналесининг  “Санъат ва технология. Тасдиқ ва инкор“ деган рамзий шиор остида ташкил этилгани бугунги шиддатли техник тараққиёт даврида мусаввирларнинг ижодкор сифатида жаҳондаги бадиий-ижодий жараёнларга тобора кўпроқ интеграциялашувида, ёшларнинг уста мусаввирлар, чет эллик ижодкорлар асарларидан хабардор бўлиши имконини яратди.

Кўргазма дастурида қадим Кентга саёҳатнинг ташкил этилишига ва очиқ осмон остидаги музей шаҳарда мўйқалам соҳибларининг ўз санъатини намойиш этишига, рассомларнинг эркин фаолият кўрсатишига имконият яратди.

Дастлаб, “Арк” қўрғонида тажрибали мўйқалам соҳиблари Хуршид Халилов ва Озод Ниғматовларнинг утопия ва эдинфикацион қарашларини ўзида акс эттирган лойиҳалари кўргазманинг ўзига хос жиҳати бўлди. Шунингдек, қадим обида – Ситораи Мохи-Хоса ансамблида ташкил этилган кўргазма халқаро ва Ўзбекистон санъати усталари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга, тажриба алмашиш ва бугунги замонавий рассомчиликни ривожлантиришга кенг йўл очди.

“Мен мазкур Халқаро кўргазмада иккинчи марта қатнашаяпман. Очиғи, юртингизда санъатга бўлган эътибор мени ҳайратда қолдирди. Бундай тадбирлар замонавий ранг-тасвир ва дизайнинг янада равнақ топишига олиб келади. Инновацион қарашларнинг асарларда акс эттирилаётгани бу дунё рассомларининг ютуғидир, деб бемалол айта оламан”,-дейди АҚШ вакили Лаве Гаис.

Ўттиздан ортиқ рассом, санъатшунослар иштирокида Бухорода ўтган санъат биенналеси инновацион йўналишидаги ижод намуналарни хорижлик ижодкорларга яна бир карра намоён этиш, ўзбекистонлик мўйқалам соҳибларининг жаҳондаги бадиий ижодий жараёнларига тобора кўпроқ интеграциялашувини таъминлаш, мухлисларни истеъдодли ёшлар, уста-мусаввирлар, чет эллик ижодкорлар асарларидан бохабар қилиш учун кенг имконият яратди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...

Бизга амалий кўмак керак: мени жисман йўқ қилиш истагида оғулашмоқда !

МЕНИНГ ФАОЛИЯТИМ УЧУН ФАРЗАНДЛАРИМ ТАВОН ТЎЛАШИ КЕРАКМИ? ЁШ ҚИЗАЛОҚЛАРИМНИ ЗАҲАРЛАШ КИМГА, НИМАГА КЕРАК?   Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча элчихоналар ва дипломатик ...

Ўзбекистонда доллар курси 8513 сўм евро эса 9705 сўмга етди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 4 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400