Глобал рақобатбардошлик рейтингига Ўзбекистон яна кирмади

Халқаро иқтисодий форум (WEF) 15 октябрда янги рақобатбардошлик индексини эълон қилди. 140 миллат рақобатбардошлигини ўлчаган рейтингга Ўзбекистон яна кирмади, дея ёзмоқда  «Турон 24». нашри.

Ўрта Осиё минтақасидан рейтингга Ўзбекистондан ташқари Туркманистон ҳам киритилмаган. Қозоғистон 59, Қирғизистон 97, Тожикистон 102-ўринни эгаллаган.

Рейтингда биринчи ўринни 2008 йилдан бери илк бор АҚШ эгаллади. Ундан кейинги ўринларга Сингапур ва Германия сазовор бўлди. Кучли ўнликка, шунингдек, Швейцария, Нидерландия, Япония, Ҳонконг, Дания, Швеция ва Буюк Британия кирди.

Индексга кирган 140 давлат ичида охирги ўринни Чад эгаллади. Африканинг Малави, Бурунди, Сьерра-Леоне, Мавритания, Чад сингари давлатлари ва Яман энг охирги ўринларда жойлашган.

Глобал рақобатбардошлик рейтинги 12 кўрсаткич асосида ҳисобланади. Булар макроиқтисодий барқарорлик, истеъмол ва меҳнат бозори, молия тизими, ички бозор ҳажми, институтлар сифати ва инфраструктура аҳволи, IT ва замонавий коммуникациянинг кирганлик даражаси, халқ соғлиғи ва таълими даражаси, бизнес динамикаси ва инновацияга мойиллик кабилардир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ...

Инсоннинг ҳайвончалик қадри қолмаётирми?

Ҳукумат шу кунгача ярим миллиондан кўп фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқароси паспортини қачонгача бериб тугатиши ҳақида ҳеч қандай билдирги бермади. Аммо ...

Эронда қирувчи самолёт қулаб, икки учувчи ҳалок бўлди

24-май куни Эроннинг Наин шаҳрида ўқув миссиясини бажаётган қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Давлат телевидениесига кўра, ҳалокатдан икки учувчи ҳалок бўлди. Эронда бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400