Afrosiyob поезди чипталари қимматлашади

«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар  поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси  маълумоти асосида хабар бермоқда.

«Бу электр энергияси, хом ашё, эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун рақобатбардош маошларни тўлаш харажатларини тўлиқ қоплаш мақсадида кўрилмаган мажбурий чорадир», — дейилади хабарда.

«Нархларга киритилаётган ўзгартиришлар мавжуд бўлган йўналишлар сонини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий аҳамиятли йўналишларда йўловчиларни ташишларда даромадлиликни ортиқча харажатлар нуқтасига яқинлаштиришга имкон туғдиради», — дея қайд эди компания.

Бугунги кунда Afrosiyob поезди Самарқанд-Тошкент, Тошкент-Шаҳрисабз ва Тошкент-Бухоро йўналишларида ҳаракатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Afrosiyob поездларида чипталар нархи 35 фоизга оширилган эди.

Чипталар нархлари

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади

Дунё аҳолисининг сони ноябрда 8 миллиардга етади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан эълон қилинган «Дунё аҳолисининг ...

Газ ва мактаб ҳамда дспли пол муаммоси трилогияси

Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида 2014 йил ипотека уйга кўчиб ўтдик. Янги уй, ҳамма шароит муҳайё. Хотиним бечора “қайнота-қайнонасидан йигирма йиллик хизмати учун ...

Бекободда кесак кўтарган олтовлоннинг бири қамоқда, яна бири прокуратурада сўроқда, учтаси дом-дараксиз. гапиришга ҳадди сиққан олтинчиси эса «оққўрғончаси»га тушунтиряпти

Оққўрғондаги ариққа тушган олтовлон суратидан сўнг ижтимоий тармоқларда катта-катта кесакларни кўтариб олган бошқа бир олтовлоннинг сурати пайдо бўлганди. Кейинроқ сурат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400