Салим Ашуров Президент администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди

Шоир Салим Ашуров Президент администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда “Турон24” нашри.

Салим Ашуров

Шунингдек, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консултанти, Элбек Долимов эса шўъбанинг етакчи консултанти лавозимига тайинланган.

Салим Ашуров узоқ йиллар “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Элбек Долимов эса Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин ва жээнбеков илк ташрифнинг россияга бўлиши “рамзий маъно” борлигини таъкидлашди

Президент Сўўронбай Жээнбеков президент сифатида илк ташрифини Москвага амалга ошириши ўзи учун “чуқур рамзий маъно” борлиги борасида баёнот берди. (more…)

Тожикистонлик 12 минг ўқувчи шавкат мирзиёевни кутиб олади

Тожикистонлик 12 минг ўқувчи ва талаба Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга келишини олқишлайди. Ўзбекистон раҳбарининг илк давлат ташрифи 9 мартда бўлиб ...

Фарғонада инсон ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилиш куч ишлатар тизимининг одатий иши

Жорий йилнинг 13-ноябрь куни  ӯзларини ИИБ ходимлари деб таништирган икки нафар фуқаро кийимидаги шахслар Фарғона шаҳридаги уйимизга  бостириб келиб, уйда бӯлган турмуш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400