Россия Президенти Владимир Путин Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА нашри маълум қилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Владимир Путинни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказди.

 

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрга белгиланган.

 

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

 

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмага яқин ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пекинда хитойнинг 70 йиллигига бағишланган йирик парад ўтказилмоқда

Хитой пойтахтининг Тянанмен бош майдонида 1 октябрь куни Хитой ташкил топганлигининг 70 йиллиги муносабати билан парад бошланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Унда Хитой ...

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...

Қонунлар ишласа яхши, ишламаса ундан эртак яхши

Кеча Муҳрим Аъзамхўжаев ўз каналида футболимиздаги баъзи тутуриқсиз ишлар ҳақида пост қўйибди. Ўша постда ЎФАнинг баъзи тушунарсиз ишлари ёзилган. Яъни, кимларгадир "бир умр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400