Фавқулодда вазият

Менинг тахминларим ҳақиқат бўлиб чиқди, атом станциясини қуриш лойиҳаси биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиб чиқди. Шу даражада бу лойиҳа даҳшатли эканки бу лойиҳага бугун ҳаттоки кўпчилик вазирлар, бош вазир ўринбосарлари, Фанлар Академиясининг раҳбарлари, академиклар норасмий қарши чиқишмоқда. Олдинги таклифда Москва, АЭСнинг энг даҳшатли томони бўлган, ўта юқори заҳарли чиқиндилар муаммосини “ўзимиз олиб кетамиз” деб ,ҳал этмоқчи эди, энди эса бирдан бу таклифини қайтиб олиб, бошимизга катта, мисли келмаган фалокатни ташламоқчи.

Вазиятни жиддийлигини кўрсаткичи Росатом агентлигининг етакчисини баёноти, Россия томони умид қилар эмиш, АЭСни қурилиши ҳақидаги Контракт янаги йил баҳорида икки томон тарафидан қабул қилинади деб. Демак ҳали ҳаттоки Контракт тайёр эмас, контракт йўқ экан, лойиҳа демак муаммо, баҳсли. Хуллас Ш.Мирзиёев бу ташаббуси билан яна битта катта муаммони бошимизга бало қилди.Тошкентда АЭС қурилишига икки президент тарафидан старт берилиши бу ҳали мавзуга нуқта қўйилди деган эмас қисқаси.

 

Нима билан бизга хавф солмоқда чиқиндиларни ўзимизда қолдирсак деган саволга жавоб: Ўзбекистон юқори-токсик ва ўта хавфли ядро чиқиндиларининг катта йиғинига айланиши бу Орол фожиасидан баттар фалокат, инсонга нисбатан ва атроф муҳитга нисбатан таъсири бўйича. Бугун давлатимиз яқин келажагимизни вайронагарчиликка очиб бермоқда. Булар ҳис-туйғулар эмас, бу ҳақиқатдир.
Россия эса ўз алдови билан, шерик сифатида, энг шафқатсиз душмандан кўра ёмонроқ эканини яна бир бор исботлади.Генетикаси бузуқ насл туғилиши, жиддий саратонлар турларининг эпидемияси, миллат генофондига ақлга келмаган улкан зарарлар – буларнинг барчаси қўрқинчли туш эмас, бу энди ҳақиқат бўлиши мумкин, яқин келажагимизда бўлиши мумкин.

 

Вазият ўта жиддий. Ва бу ҳали бу муаммонинг ҳаммаси эмас, сувни кўп кетиши АЭС ишида, бу ҳам ҳали муаммонинг ҳаммаси эмас, иссиқ ҳароратда АЭС ишлаб чиқарадиган қувватни ярмини ёки ярмидан камини ишлаб чиқаришга кучи етади, чунки иссиқ ҳароратда АЭСни ўта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим ва буни ҳамма билади. Энди бизда Росатом танлаган масканни қаранг, Бухоро билан Навоийнинг ўртаси, очиқ, жазирама ёндирадиган иссиқ жой. Бу жойда АЭС қурилса, айтилган қувватининг 20% ни эмас, ундан анча камини атиги ишлаб бериши мумкин , агар умуман ёзда , кузнинг биринчи ойларида ва баҳорнинг иккинчи ярмида тўхтатилиб қўйилмаса АЭС иши.

 

Яна битта муаммо ва бу муаммо молиялаштириш билан боғлиқ: АЭСларнинг олдиндан белгиланган нархи доим, қурилиш жараёнида, қимматлашади. Россия қурган АЭСлар шунақа чунки бунга сабаб Россия иқтисодининг оғир бугунги аҳволи ва келажакда бу аҳвол фақат оғирлашади. Рублнинг сакраши бунақа лойиҳаларни қимматлашишига олиб келади, ва бизга ҳам бугун бу долзарб. чунки АЭСнинг нархи ҳали анча мунча қимматлашади, ва бу биз оладиган кредитнинг қимматлашиши дегани. Бу дегани эртага биз учун бу қарз, фоизларини олмасак ҳам,қимматга, анча мунча, тушади.

Қисқаси баҳоргача нима бўлмасин бу лойиҳани тўхтатиш зарур. Ёлғиз президентнинг ўзи бугун бу лойиҳанинг тарафдори ва бу ерда ўзинг салбий ролини Алишер Усмонов ўйнамоқда, асли шу одам бугун дирижёр.

 

Ҳозирги вазият ўзи жуда қийин, ноннинг баҳосини ўсиши, чексиз инфляция, ёруғликнинг, газнинг ва иссиқликнинг қимматлашиши, иссиқ сув ва газ босимининг пасайиши ҳаттоки энди Тошкентнинг марказий туманларида кузатилмоқда, қисқаси АЭСсиз ҳам мамлакатда жуда қийин ва хавфли ижтимоий аҳвол. АЭС эса бу аҳволни фақат бундан баттар даҳшатга солмоқда.

Муаллиф: Anvar Nazir 

Манба: facebook

 

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400