Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонда АЭС қурилишига старт беришди. Бу ҳақда «Uznews.uz» нашри хабар берди.
Икки давлат раҳбарлари бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро биринчи форуми доирасида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган Атом электр станцияси лойиҳасига старт бериш учун рамзий тугмани босдилар.
Маълумот учун, Атом электр станцияси Тўдакўл сув омбори яқинида қурилиши режалаштирилган.