Ўзрус тилини развивать қилайлик

Бундан 29 йил олдин худди шу куни ўзбек тили қаттиқ курашлардан кейин советлар даврида – 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистонда давлат тили деб эълон қилинганди. Бугун мен яна тилимиз айниб, ўзлигини йўқотиб бораётганига диққатингизни қаратмоқчиман.

Фото: Bahtiyar Shahnazar

“Ўзрус тилини развивать қилайлик” номли сатирам 1997 йил 5 февралда “Ҳуррият” мустақил газетасида эълон қилинганди. Ўша пайтлар Туркияда магистратурани битириб келгандим. Ўзбекистонда одамлар гаплашиш одобини йўқотиб, ҳалигача русча сўзлар аралаштириб гапираётгани мени қаттиқ ранжитганди. Юқоридаги сатира ҳаётда кўрганларимдан келиб чиқиб ёзилган ва аҳволни тузатишга хизмат қилишига астойдил ишонгандим. Лекин…

Мен 13 йил чет элда яшагач, шу йил сентябр ойида ватанга меҳмон ўлароқ бориб келдим. Канадада ўн йилдан бери яшаётган бўлсам ҳам, она тилимни қаттиқ ҳурмат қиламан. Тўртта тилда бемалол гаплаша оламан. Ана шу тиллар бўйича профессионал тилмоч ўлароқ кўзга кўринган Америка таржимонлик компаниясида телефон тилмочи бўлиб ҳам ишлайман. Топишим ўртачадан юқори даражада, дейишим мумкин.

Тилмоч бўлганим учун, Ўзбекистонда одамлар тилида қандай ўзгаришлар бўлаётгани диққатимни ўзига тортди. Минг афсуслар бўлсинким, ўзгариш салбий томонга олға қадамлар ташлаб кетаётганига гувоҳ бўлдим.

Ҳозирги пайтда беш миллион атрофида ватандошимиз Россиянинг турли шаҳарларида бир бурда нон топиш дардида юришибди. Бу ҳолат ўзбекларнинг гаплашиш тарзига ўта салбий таъсир қилибди.

Тошкентда кўчалардаги лавҳаларнинг тўртдан уч қисмидан ҳам кўпроғи рус тилида берилган десам ҳеч муболаға бўлмайди! Айрим жойларни кўриб, ўзимни худди Ўрусияда юргандек ҳис қилдим.

Кузатишларимга кўра, Ўзбекистондаги одамлар ҳар учта сўзнинг бирини русча гапиряпти! Бу қанчалик аянчли эканлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмагани жуда ачинарлидир. Мен тилмоч ўлароқ, уларнинг гапларини ўзбекчалаштириб турдим. Айримлари бунга кулиб қўйса, бошқалари хафа бўлди.

Қишлоқ бозорига бориб “саримсоқ неча пул?” деб сўрасам олтмиш ёшлардаги сотувчи “чеснок денг” деганида оғзим ланг очилиб қолди.

Шунда мен 1970-йилларда ўзбеклар қрим татарларининг гаплашишини қандай эрмаклагани эсимга тушди. Ватанидан қувғин қилинган бечора халқ Ўзбекистонда устун бўлган рус тили таъсирига тушиб қолгани учун гапларига кўплаб русча сўзлар аралаштиришарди. Ўша пайтлар бир кун келиб, мустақил Ўзбекистонда ўзбекларнинг бошига шундай кунлар тушиб қолиши етти ухлаб тушимга кирмаган экан.

Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддаси, биринчи параграфига кўра, давлат тили ўзбек тилидир. Лекин, иккинчи параграфда шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”.

Бу гаплар мустақиллигига салкам ўттиз йил бўлаётган давлатга энди тўғри келмагани учун олиб ташланиши лозим. Атрофимиздаги қўшни давлатларда ҳам, ҳатто, Россия Конституциясида ҳам бундай гаплар йўқ!

Қизиғи шундаки, Афғонистонда ўзбек тили ҳам давлат тили деб эълон қилинди; руслашиш даражаси кучли бўлган Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам давлат тиллари тобора мавқеини тиклаб бормоқда. Бу республикаларда давлатга қарашли идораларда ишловчилар давлат тилидан имтиҳон топширишяпти. Бизда бу масалани кун тартибига келтиришнинг ўзи ҳам миллатчиликка йўйилишини асло тушуниб бўлмаяпти.

Бу орада ўрта ва олий таълим муассасаларида чет тилида кадрлар тайёрлаш гуллаб-яшнаб кетди. Русча синф ва гуруҳлардаги ўқувчи талабаларнинг асосий қисмини эса ўзбеклар ташкил қиляпти. Улар диплом олгач, албатта, рус тилида иш юритишади.

Биз ҳеч қўрқмасдан таълим соҳасида Болтиқбўйи республикалари тажрибасини қўллашимиз керак. Масалан, Латвияда таълим рус тилида олиб бориладиган ўқув юртларининг бошланғич синфларида дарсларнинг 40 фоизи, юқори синфларда эса 70 фоизи давлат тилида олиб бориляпти. 2021 йилдан бошлаб юқори синф ўқувчиларига рус тили ва адабиётидан ташқари ҳамма фанлар давлат тилида ўтилади.

Бир танишим русча сўзларни ишлатиш гапларни қисқартириб, лўндалаштиришга хизмат қилишини айтди. “Коротко и ясно. Буни ўзбекча айтсез чўзилиб кетади” деди. Шунда мен “ўзбекчада қисқа ва аниқ бўлади” дегандим “буниси бир хил экан” деб қўяқолди. Бу кетишда тилимиз “Қизил китоб”га кириб қолганида кеч бўлиши мумкин.

Фикрларим сўнггида бундай 21 йил олдин эълон қилинган ва, минг афсуски, эндиликда йирик ижтимоий муаммога айланган “Ўзрус тилини развивать қилайлик!” номли сатирамни эътиборингизга ҳавола қиламан.

Сатирада ўша пайтдаги бош вазир Ўткир Султонов русча аралаштириб гапириб, “ўғит”ни русчасига “удобрение” деганига ҳам шаъма қилиб кетгандим. Адашмасам, марҳум президент ундан ўғитнинг ўзбекчаси нима бўлишини сўраганди.

Шу сабабли, сатирани газета бош муҳаррири Карим Баҳриевга бергач, ўз от ва фамилиям билан беришдан чўчиётганимни айтдим. Карим ака осонгина “Ўтмас Бошқон” деб тахаллус қўямиз” деди. Туркларда “бошқон” деб вазирга айтилади.

* * * * * * * *
Холодильникни очиб қарасам, зелень тугаб қолибди. Срочно бозорга кетдим. Бозорда продавецларнинг шуми (шумтака эмас шовқини — Ў.Б.) ҳаммаёқни тутиб кетган. “Кеп қолинг свежий сметанага”, “Иссиқ лепёшкалардан опкетинг!”, “Капустанинг асали бизда!”.

Прилавкаларни айланиб юрсам, сетка кўтариб соседим юрибди.
— Қалайсиз, сосед? — сўрашдим мен.
— Ништяк, братан, — жавоб берди сосед, — шу, озгина продукта опкетай, деб келувдим. Почти ҳамма нарсани олиб бўлдим, только чеснок билан перец қолди.

Кечқурун телевизорда “Новая жертва”ни кўриб ўтирсам, эшикнинг звоноги чалиниб қолди. Очсам, сосед экан. “Бир звонить қивосам” деб просить қилди. “Пожалуйста” дедим. Сосед телефонни олиб гаплаша бошлади. “Алло, привет, Саримсоқ акам бормилар?.. Йўқми?.. А когда будет?.. Хорошо. Пока”.

Гапларимни эшитиб, бир нарсага врубиться қилолмадим. Ўзидан сўрадим.
— Нега “Саримсоқ ака” дедингиз, “саримсоқ” — “чеснок” дегани-ку? “Чеснок ака” десангиз, тўғри бўлади.

— Действительно, — деди вдумчиво сосед, — бунга вообще внимание обращать қилмаган эканман. “Дом Совет”из яхши ишлайди-да, братан.

Сосед чиқиб кетди. “Дом Совет”им оперативно пахать қилиб кетди. Ўзим научно-исследовательский институтда старший научный сотрудник бўлиб ишлайман. “Эврика!” дедим ўзимга-ўзим ва бир лист билан ручкани олиб ёза бошладим.

“Ўзрус тилининг появлениеси ва развитиеси” (научный иш). “Ўзрус тили планетамиздаги новейший тиллардан бўлиб, тюркская языковая группадаги ўзбек тили ва славянская языковая группадаги рус тилининг соединениесидан пайдо бўлган. Бу тилда сўзлашувчи миллиондан ортиқ население в основном, столицамизда ва баъзи крупный промышленный центрларимизда яшайди.

Ўзрус тили ва 60-йиллардан зачатка бера бошлаган бўлиб, процветаниеси 70—80-йилларга тўғри келади”.

Рабочая комнатамга стуксиз кирган хотиним хаёлимни перебивать қилиб юборди ва автоматный очередга ўхшаб тариллаб кетди.

— Дадажониси, бугун эрталаб остановкада маршруткага чиқаман деб бир шаг босган эдим, йўл скользский экан, йиқилиб тушдим. Везде лёд, представляешь? Ишга бориш неохота бўлиб турувди. “Поясницам оғрияпти” деб баҳона қилиб поликлиникамизга бордим. Доктор назначение ёзиб берди. “Больничный ёзиб беринг» десам, “пять баксов бўлади” деди. Унақа крупный сумма кошелёгимда йўқ эди, амбулаторный лечение олавераман, дедим.

— Ну что это такое? — нервничаться қилдим мен. — Бу ерда серьёзный научная работа устида ўтирибман. Сен бўлсанг перебивать қиласан.

Рабочий столимга ўтириб “чёрт побери” дедим-да, келган жойимдан продолжить қилиб, ёза бошладим:

“Ўзрус тилида сўзлашувчи населениени в основном ўзбеклар ташкил қилади. Межнациональные отношенияни развивать қилишда бу тилнинг важное значениеси бор, это несомненно. Политический значениеси эса жуда катта. Ўзбекистоннинг русскоязычный населениеси госязыкни ўрганишга торопиться қилмаяпти, потому что ўзбекчани ўрганиш нелегко. Тем более, бунга необходимость йўқ. В связи с этим, мен шундай предложение киритмоқчиман. Ўзрус тилининг настоящий значениесини признать қилиб, уни ҳам госязык деб эълон қилинсин. Вот тогда ўзрусчани ўрганиш осон бўлади. Бу эса в будущем рус тилини ҳам гос язык деб объявить қилишда переходной мост вазифасини ўтайди.

Келажагимиз бўлган кўплаб молодёжларни заграницага ўқишга жўнатяпмиз. Уларнинг орасида госязыкни билмайдиганлар ҳам бор. Ўқишни битириб келишгач, улардан выгодной фойдаланиш учун госязыкни кўпайтиришимиз керак.

Кроме того, ўзбекчага русчани аралаштирмай гапириш невозможно бўлганлиги учун ўзбекчани яхши билмаган ўзбек гражданларимизни упрекать қилишларига положить конец мумкин бўларди. Ну, например, “ўғит”ни “минеральное удобрение” дегани учун жителларимиз предупреждать қилинмасди. Самое главное, баъзи руководителларимиз свободно нафас олишарди.
Впоследствии, Совмин қошидаги тил масалалари билан шуғулланувчи доимий комиссия ўзига ўзи отвечать қила олмаганлиги учун уларни упразднить қилиш ҳақида приказ издать қилиш мумкин. Уларни обеспечить қилиш, зарплата бериш учун израсхододовать қилинадиган средстваларни эса ўзрус тилини развивать қилишга перепаспределить қилинса, шикарный иш бўларди.

Қарасам, научная статьям приличный газетный статья бўп қопти. “Қайси газетага берсам экан”, деб вдуматься қилиб қолдим. Русча изданиеларга берсам, уларни ўқийдиган русскоязычное население ўзрус тилини яхши тушунмаслиги ва статьянинг сутига (“молоко” эмас, “моҳият” — Ў. Б.) вникать қила олмаслиги мумкин.

Ўзбекча изданиеларнинг почти ҳаммасида “сендан мен зўр” деган штатный сотрудниклар бор, статьянинг актуальности унга копейка — чиқартирмайди.

Ўйлаб-ўйлаб, “Независимая газета”га беришга решить қилдим. А потом, ўзрус тилининг повседневный жизнда, телевидениеда существовать қилишини ҳеч ким инкор қила олмайди-ку!? Не так ли?

Давайте, статьяда айтилган предложениеларни поддержать қилайлик. Агар бу статьяни яхши тушуна олмаган бўлсангиз, ўзбекча ва русча изданиеларда переводини чиқартиришга ҳаракат қиламан.

Ўтмас Бошқон,
1997 йил, 31 январь,
Тошкент шаҳри.

“Ҳуррият” мустақил газетаси, 5-сон,
1997 йил, 5 февраль.

Муаллиф: Bahtiyar Shahnazar

Манба:facebook

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда банклар товуқ боқиш ва лимон етиштириш учун кредит беришни тўхтатди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бу уларга бойиб кетиш имкониятини беришини ваъда қилиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг айнан шу турлари билан шуғулланишни маслаҳат ...

“фуқаро” – бу ўзбекистон қашшоғи дегани

Мен 1992 йилдан 1996 йилгача Туркияда ўқиган "биринчи қалдирғоч"ларданман. 1994 йили янги паспортимни турк ўртоқларимга мақтаниб кўрсатганман. Шунда улар "фуқаро"ни эшитиб, ...

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар?

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар? Ёки қайси сайёрадан келиб қолгансизлар? Нимага, қандай мантиққа асосланиб бундай – отнинг калласидек жарима миқдорларини белгилаяпсиз? 2019 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400