Шаҳрисабз тумани ҳокими Холбобо Бозоров ҳам ишдан кетди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман ҳокими Холбобо Бозоров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Кун.Уз” нашри хабар бермоқда.

20 октябрь куни Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясисида вилоят ҳокими қарорига асосан Бозоров лавозимдан олиниб, унинг ўрнига вилоят иқтисодиёт бошқармасида фаолият юритиб келаётган Исроил Омонов туман ҳокими лавозимига тайинланган.

Холбобо Бозоров 2017 йил июнь ойидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қайд этиш керакки, бу жорий ҳафта ичида ишдан кетган саккизинчи ҳоким бўлди.

14 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида пахта йиғим-терими масаласида бўлиб ўтган селекторда вилоятлар ҳокимларига республика бўйлаб 10 ҳокимни ишдан бўшатиш бўйича тақдимномалар киритиш ҳақида топшириқ берганди.

Ўша селектордан сўнг Фарғона вилоятида Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокими, Хоразм вилоятида Урганч тумани ҳокими, Андижон вилоятида Олтинкўл тумани ҳокими, Сирдарё вилоятида Гулистон тумани, Тошкент вилоятида Ангрен шаҳри ҳокими,  Жиззах вилоятида эса Ғаллаорол тумани ҳокими ишдан олинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширди

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди, бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” нашри. 2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик ...

Бундан буёғига ҳокимлар фаолияти баҳоланади

 «Биз туман маъмуриятининг раҳбарларига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқдик, бунинг асосида конкрет кўрсаткичлар орқали уларнинг фаолиятига баҳо берилади”,-деди Қирғизистон ...

Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!! Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади. Дўконимиздаги сотувчи рус, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400