Қирғизистонда “пичоқланиб” Ўзбекистонда вафот этган йигитнинг “қотили” қўлга олинди

Шу йили 15 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида Наманган вилояти Норин туманида яшаган Х.М. орқа курак қисмига жароҳат етказилган ҳолда Избоскан тумани касалхонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган эди.

Фото:educadoradv.com.br

Олиб борилган тергов жараёнида Х.М. шу йил 30 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Қорасув тумани Ўттиз адир қишлоғига ишлаш мақсадида борганлиги, 14 октябрь куни тунда 2 номаълум шахс Ўттиз адир қишлоғи ҳудудида Х.М.нинг орқа курак қисмига ўткир тиғли жисм билан уриб жароҳат етказганликлари, Х.М. жароҳат олиб, Андижон вилояти Хўжабод туманида жойлашган “Дўстлик”чегара маскани орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўтиб, ўзини ёмон ҳис қилганлиги сабабли юқоридаги касалхонага олиб келинганида вафот этганлиги маълум бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Норин туманида яшовчи Р.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ховос туманида “spark” ағдарилиб кетиши натижасида икки киши вафот этди

Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 19:00да Сирдарё вилоятининг Ховос туманида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ИИВ ...

Ўзбекистонда электр, сув ва газ учун олдиндан тўлов тизими киритилиши мумкин

Бугун Олий Мажлиснинг 16 ялпи мажлисида аҳолига етказиб берилаётган электр, газ ва сув учун тўловларини олдиндан олиш тизимига ўтиш масаласи муҳокама қилинди, ...

Марказий осиёда террорчи ташкилотларнинг ухлаб ётган ячейкалари бор – раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТнинг жанубий чегарасида 40 дан ортиқ террорчиларни тайёрлаш лагери борлигини айтди. "Мен шу кунгача бизнинг халқларда халқаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400