ДЎСТЛАР!
АЙТСАМ ТИЛИМ, АТМАСАМ ДИЛИМ КУЯДИ!!!
НЕГА БИЗДА БУНАҚА?! НЕГА ҲАМИША ЯХШИЛИККА ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ЁКИ ФАРМОН, ҲАЛҚНИ ҚИЙНАШ, ҲЎРЛАШ УЧУН ИЖРО ҚИЛИНАДИ?!
18 октябрь 2018 йил куни Қозоғистон Республикасига бир таниш инсонимнинг илтимосига кўра, 2 дона телевизор олиб келиш учун ўтдик. Чегара постидан ўтиб бораётганимизда, бизни чегара ҳодимлари Вазирлар Маҳкамасининг 828-сонли қарори билан таништирдилар ва унга кўра Ўзбекистон фуқароси 6 ойда бир марта 1 дона бытовая техника олиб ўтиш ҳуқуқига эга эканлигини уқтирдилар.
Ўтиб, 43талик плоский экран олиб ўтаётсак (икковимизга 1 донадан, накладнойлари ҳам бор), бизни мажбурлаб божхона постига олиб кириб, КАТТА МИҚДОРДАГИ бож тўловини тўлашимиз кераклиги, бўлмаса орқага қайтариб юборишларини айтдилар.
“Қайси қонун, фармон ёки қарорга кўра?” деган саволимга, ҳудди ўша 828-сонли қарорни айтишди.
“Биз биринчи марта олиб ўтишимиз-ку? Ва ўтиб кетаётганимизда айтишларингча 1 дона мумкин дейилган-ку?” десам,
“300 Ақш долларидан юқори бўлган нарҳлиларга растаможка обязательный!” деган жавоб олдим.
“Биз буни 65 000 тангадан яъни 1 495 000 сўмдан олдикку, бу 200 доллар ҳам эмас. Мана накладной” десам,
“Бу сиз у ёқда олган нарҳ. Бизда эса, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган ўзимизнинг нарҳ бор. Ва унга кўра бу телевизорлар 300 &дан қиммат” деган жавоб бериб, 100 доллардан ортиқ бўлган давлат божи тўлатишди.
У ҳам майлику-я, одамларнинг қўлларида турган 1 дона 5 литрли ёғига ҳам, порошогига ҳам, устига кийган курткасига ҳам қайтаришди…..
Одамларимиз ўртада, на Қозоғистонга қайтиб, олганларини топшириб пулини олиб келолади, на ўз юртининг чегарасидан ўта ололади….
Фуқароларимизнинг ҳолатини кўриб, шунақанги ҳўрлигим келдики….
У ёқда, Қозоқ чегарачилари биз томонга қарааааб кулииииб ўўўўтирибди…..
НИМА КЕРАГИ БОР ЭДИ УНДА ЧЕГАРАЛАР ОЧИҚ ДЕБ ЖАР СОЛИШНИ?!
НЕГА БИЗДА ҲАМИША МОНОПОЛИЯ БЎЛИШИ КЕРАК?! БУ КЕТИШДА РАҚОБАТСИЗ РИВОЖЛАНИШ БЎЛАДИМИ?!
Муаллиф: Жураева Фатима