Тошкентда газ ва электр учун истеъмол миқдорлари жорий қилиниши мумкин

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, синов тариқасида, аҳоли учун газ ва электр истеъмол миқдорлари ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган, дея ёзмоқда «Соф.Уз» нашри.     

Қонун лойиҳасида айтилишига кўра,  2019 йилннг 1 январидан бошлаб Тошкентнинг Юнусобод туманида синов тариқасида қуйидаги тартиб жорий этилиши мумкин:

  • Аҳоли томонидан базавий электр истеъмоли миқдорини ҳар бир абонент учун ойига 300 кВт.соат миқдорида;
  • Хусусий уйларда истеъмол қилаётган аҳоли учун базавий газ истеъмоли миқдорини ҳар бир абонент учун ойига 1000 куб.м миқдорида; қолган ҳолатларда ҳар бир абонент учун ойига 250 куб.м миқдорида белгиланади.

Ўз навбатида, таалуқли ташкилотлар аҳоли билан қуйидаги тартибда электр ва газ учун ҳисоб-китоб  қилиш механизмини ишлаб чиқишлари керак бўлади:

  • база нормалари миқдорида – белгиланган тариф бўйича;
  • база нормаларидан ошган миқдорини – белгиланган тарифга 1,2 коэфицентини қўллаган ҳолда;

“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, юқоридаги экспериментнинг амалий натижаларидан келиб чиққан ҳолда, 2019 йилнинг 1 июлига қадар, базавий истеъмол нормаларини қўллаш ҳақида муайян таклифлар ишлаб чиқишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, янги қонун лойиҳаси 3 ноябрга қадар муҳокамада бўлади. Якуний кўринишда у мутлақ бошқача бўлиши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжаларни муҳокама қилиш порталида, ушбу қонун ҳақида кўплаб таклифлар киритилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега кўпчилик бунақа оч?! ҳориждан келган меҳмонлар “шок”дадир?

Бугун Тошкентда “Ўзбегим” халқ сайли уюштирилган. Тадбир давомида бепул ҳадялар улашилган вақтларда одамларнинг ўзини тутиш ҳолатларидан норози бўлганлар ижтимоий тармоқда ўз ...

Ўзбекистонда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга бепул 50 бош парранда берилади

Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда ...

Андижон вилоятида икки автомобиль ёниб кетди

Бугун, 12 август куни соат 12:40 да Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган “Виктория газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400