Қирғизистон сайёҳликка бағишланган машҳур Lonely Planet нашрининг версияси бўйича 2019-йилги саёҳат учун эн қулай 10 мамлакат қаторига кирди.
Нашрнинг рейтингида Марказий Осиёнинг ўртасида жойлашган ушбу ўлка бешинчи ўринни эгаллади. Нашр туристлар учун чиқарган роликда мамлакатнинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган “Қорақўл” тоғ-чанғи учиш базаси, ўрмонли тоғ табиати, яйлов туризмининг имкониятларини ва Иссиқкўл кўрсатилган.
Ғаройиб ўлкаларнинг рўйҳатининг ўнталигидан ўрин олган Қирғизистон табиати Белиз, Сан-Томе, Принсипи, Беларусь, Индонезия ва Иордания сингари табиати гўзал мамлкатларни ортда қолдирган. Биринчи беш ўринни Панама, Зимбабве, Германия ва Шри-Ланка эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Лоунли Планет (Lonely Planet) журнали бюджет ҳисобидаги туризмга бағишланган расмий нашр ҳисобланади. Ушбу нашр 1972-йилда асосланган бўлиб, ҳозирги кунда 300 дан ортиқ муаллифи бор. Журналнинг таҳририяти Австралияда жойлашган. Нашр инглиз тили ва 2012-йилдан рус тилида фаолият олиб бормоқда.