Қамчиқ довонида пиёдани бир неча машина босиб кетди

22 октябрь куни тунда Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани, сўнгра яна бир неча машина босиб кетган. Бу ҳақда “Соф.Уз” нашри  туман ИИБ маълумоти асосида хабар қилди.

Ушбу ҳодиса натижасида Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоев вафот этган.

«Ҳозирча қидирувдаги шахс топилгани йўқ. Ҳозирда кузатув камералари ёзувлари текширилмоқда. Бу қийин жараён, пиёдани машина уриб юборган, бошқа машиналар эса уни пайқамасдан яна босиб кетган. Биринчи машина ҳайдовчисини қидириш ишлари олиб борилмоқда», – деди суҳбатдош.

Бўлимдан қўшимча қилинишича, айни пайтда ишга икки автомобиль ҳайдовчилари жалб қилинган. «Ёзувлардан биз ўша куни ўтган автомобилларни аниқлаяпмиз ва улар ҳақидаги маълумотларни Андижон, Фарғона ва бошқа ҳудудларга юбораяпмиз», – деди Поп туман ИИБ вакили.

Ўзбекистон ИИВ ҳодиса гувоҳларидан туман ички ишлар органлари бўлимларига мурожаат этиш ёки 102 рақами орқали қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музработдаги 23-мактабда эр ўз аёлини ва директорни пичоқлади

5 октябр куни чамаси соат 08:30 атрофида Сурхондарё вилояти, Музработ туманида мудҳиш жиноят содир этилган. Бош прокуратура хабарига кўра, тумандаги 23-умумтаълим мактабида ...

Ўзбекистон аҳолисининг тоза ичимлик сувидан 321 млрд сўм қарзи мавжуд

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон бўйлаб аҳолининг тоза ичимлик сувидан қарзи 321 млрд сўмни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳри бўйича бу кўрсаткич 27 млрд сўмни кўрсатади. ...

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400