Нафс маликалари

Шу йилнинг октябр ойи ўрталарида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида опа-сингил Гулбаҳор Мўминова(1971 йилда туғилган), Дилноза Мўъминова(1982йилда туғилган), Аҳмедова Дилобар (1983йилда туғилган)лар ИИБ ходимлари томонидан товламачилик юзасидан қўлга олиниб, Г. Мўъминовага нисбатан эҳтиёт чораси қамоқ жазоси қўлланилиб қолганлари судгача қўйиб юборилган.

Фото:Иллюстрация

Фарғона шаҳри Низомий кўчаси 3а уй ётоқхонасида истиқомат қилувчи муқаддам Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 135-моддаси билан судланиб 5 йил муддатга уй қамоғига маҳкум этилган маҳкума уй қамоғини ўташ билан бирга ҳозирда қўшмачи воситачиликни амалда қилиб келаётган Ўтанова Нигора ҳамкори Аҳмедова Нилуфар(уйида қўшмахона ташкил қилган) уйига кириб, навбатдаги мижози келганини ва у қишлоқдан эканлигини ва ўзи билан бир жувонни олиб келганини, мижози жувон билан жинсий алоқа қилмоқчи ээканлигини ва у мижозни бемалол алдаб пулини олиш мумкин эканлигини айтади. Аҳмедова Нилуфар буни синглиси Аҳмедова Дилобарга айтади. Аҳмедова Дилобар эса жиноий шериги ва ўртоғи Мўъминова Дилнозага айтади. Мўъминова Дилноза эса опаси Гулбаҳорга айтиб ундан, ошиқ машуқларга уйидан жой беришини ва уларнинг қовишув вақтида видеога олиб беришини сўнг мижознинг ўзига кўрсатиб пул талаб қилишлигини айтади. Мижоз янги турмуш қурган куёв бўлиб булардан бехабар бўлиб, шайтон қиёфасидаги аёлларнинг тузоғига лаққа тушиб ўз жирканч нафсини қондириш мақсадида уйга киради. Чиқиб кетаётганда эса аёллар ундан дастлаб 300 минг сўм пул талаб қилади. Мижоз эса аёлларга индамай ўша пулни беради. Бундай ёғлик мижозни топиб олган шайтон қиёфасидаги аёллар нафсларига эрк бера олмай, ҳалиги мижознинг уйларига бориб қайта қайта ўша мижоздан пул талаб қилади ҳатто ўзларига янги жиноий шерик ҳам ортиради, бу Ўтанова Нигоранинг ўзидан 12ёш кичкина ношаръий эри ва 1995йилда туғилган Азиз Султонов исмли йигит бўлади. Мижоздан дастлаб 300  минг сўм кейин 1000000сўм ва 8000000 сўм ундиришади, кейинги 1500000 сўмни мижоздан ундиришаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади. Дамасда мижознинг олдига келган товламачилар;  Ўтанова Нигора, Рустам, Азизбеклар . Жиноий шериклари ушалгач воқеа жойидан қочиб қолади ва бу ҳақда Аҳмедова Нилуфарга келиб айтади. Нилуфар 3 миллион сўм пулни ИИБ ходимларига олиб бориб беради, бу пул гаров эвазига берилганми ёхуд пора бу тўғрисида маълумот йўқ.

Мижоз ўзини жонига қасд қилган,енгил даражада ҳозирда аҳволи тўғрисида хабар йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, барча жиноятчилар Низомий кўчаси 3 а ётоқхонасида яшаб ҳеч қаерда ишламайди. Асосан жиноятлар ишсизлик ва йўқчилик ортидан содир бўлмоқда

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги korzinka.uz да эски усуллар

Маҳалламизда, Қӯйлиқ мавзеси қоқ марказида "Корзинка.уз" супермаркети очилди. Эрталабдан карнай-сурнай садоси янгради. Супермаркет ичи ва ташқариси оломан билан лиқ тӯла. Ҳар ...

Москвада каримов ҳайкалига қарши имзо тўпланмоқда

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” ...

Қозоғистонда ота-оналар фарзандларининг ўқишга рўмолда қатнаш ҳуқуқи учун судлашмоқда

Уральск шаҳри 7- ва 37-сонли умумий таълим мактаблари кичик ва ўрта синфларининг тўрт нафар ўқувчи қизларининг ота-оналари уларнинг қизларини машғулотларга киритишларига суд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400