ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА ОЧИҚ ХАТ

Муҳтарам Президент жаноблари!

Бир гектар майдондаги пахта кўпи билан 1000-1300 АҚШ доллари олиб келади. Харажатлар ҳам шунга яраша бўлади. Натижада пахта миллий бойликка эмас, балки миллий фожеага айланади.

Халқимиз қаловини топиб қорни ёндирадиган меҳнаткаш! Ана шу халқнинг вакили сифатида 27 йил аввал 50 тонна гўнгдан бир кило олтин олиш йўлини топган эдим. Ана шу олтинни қўлга киритишга уринган Андижон вилояти прокурори Президент И.Каримов номини сотиб мени 19 йил қамоқда ушлади. Қамоқдан чиқиб Россияга кетдим ва 80 тонна гўнгдан бир кило олтин олиш имконини топдим. Шахсан Сиз мени озодликка чиқарганингиз учун ушбу имконни Ўзбекистонга тақдим этишга қарор қилдим!!!

 

Аҳоли зичлиги бўйича Андижон вилояти Европани ортда қолдиргани ҳаммага маълум. Экин майдонлари оз. Аҳоли кўп. Шунинг учун келаси йилдан бошлаб вилоятни гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳудудга айлантириш керак. Пахта ўрнига чорвага озуқа бўладиган экинлар экилади. Сут ва гўшт қайта ишланади ва бир қисми экспортга йўналтирилади. Биз учун  ГЎШТ ВА СУТ МУҲИМ ЭМАС!!!

Муҳими улар берадиган ГЎНГДИР!!!

 

НИМА УЧУН?

 

АРАБ МАМЛАКАТЛАРИДА БИР КИЛО БИОГУМУС НАРХИ 2 АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ!!!

ДЕҲҚОНЧА АЙТГАНДА БИР КИЛО ГЎНГ НАРХИ БИР ДОЛЛАР!!!

585 пробали олтин нархи ўртача 40 минг доллар. Чорванинг 40 000 кило ГЎНГИГА бир кило олтин сотиб олиш мумкин. Кунига 20 000 кило гўнг олиш учун 1000 бош мол боқиш кифоя.

 

Икки гектар ернинг 8000 кв метрида йил давомида ўртача икки юз миллион чувалчанг боқаман. 12000 кв метри ёрдамчи ишлар учун.

 

200 000 000 чувалчанг ҳар куни бир кило олтин сотиб олишга етарли бўлган қирқ минг килограмм биогумус ишлаб чиқарадилар!!!

 

Демак, 2 га майдон бизга йил давомида камида 360 кг соф олтин баҳосига тенг даромад беради!!!

 

Барча харажатлар учун 50-60 кг олтин сарфланганда 300 кило олтин мамлакат чўнтагига тушиши 2х2=4 дек равшан!!!

 

Ким бу ҳисоб-китобга ишонмаса Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келсин ва ўз кўзи билан кўриб ишонч ҳосил қилсин !!!

 

Ана шу оддий ҳақиқатни одамларга етказиш учун умримнинг 19 йилини қамоқда ўтказдим. Шундан тўққиз йили Жаслиқда ўтди.

 

ҲУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ!

НАҲОТКИ ОЁҒИМИЗ ОСТИДА ЁТГАН ОЛТИНЛАРНИ ОЛИШГА АҚЛИМИЗ ЕТМАСА?????…

 

Самимий ҳурмат ила Рустамжон Усмонов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...

Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди. Аризага янги сотиб олинган уй ...

Самарқандлик тадбиркор кокос пўстлоғида қулупнай етиштирмоқда

Жомбойлик тадбиркор Равшан Равшанов Жанубий Корея технологиялари асосида замонавий иссиқхона мажмуаси қуриб, у ерда қулупнай етиштирмоқда. Тадбиркорнинг таъкидлашича, қишнинг ...