Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга SMS орқали ҳам хабар юборилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғи жорий йилнинг 1 ноябридан кучга киради. Бу ҳақда ИИВ сайти хабар бермоқда.

Фото:autostrada.uz
Тошкент ДАН ҳодмилари

Мазкур ҳужжатга мувофиқ айнан ушбу санадан бошлаб Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизими тажриба тариқасида ишга тушурилади.

Шунингдек, буйруқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан республика миқёсида йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир маълумотларнинг ягона базасини ўз ичига олган, жарималар солиш тартиботлари ва уларнинг тўланишини назорат қилинишини таъминловчи “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) амалиётга жорий этилгани ҳам қайд этилган.

Эндиликда “Маъмурий амалиёт” КААТдан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши биринчи марта ёки такроран содир этилаётганлиги бўйича факт планшет телефонлар ёрдамида воқеа жойининг ўзида реал вақт режимида аниқланади.

Энг асосийси, биллинг тизимидан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тўғридан-тўғри транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутувчи моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустаснодир.

Муҳим янгиликлардан яна бири, қоидабузарга жарима мобиль алоқа операторлари орқали биллинг тизимидан фойдаланган ҳолда SMS шаклда ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали юборилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўшма штатлар ва туркия виза беришни тўхтатиб қўйди

Якшанба куни АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси Туркия фуқароларига, иммигрантларни истеъсно қилган холда, барча турдаги визалар бериш тўҳтатилганини маълум қилди. Орадан бир неча ...

Тошкентда ииб ходимини осилтириб олган нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар ...

Таниқли сиёсатчи баҳодир хон туркистоннинг таваллуд айёми

Азиз ватандошимиз, қадрдон БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОН! Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни, навқирон ва шижоат ёши,  туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400