Депутатлар пропискасизни ишга қабул қилган мансабдорни жазолаш тартибини бекор қилишмоқчи

Депутатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинмаган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдорлар учун белгиланган маъмурий жазони бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Бу ҳақда 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида сўз борган, дея хабар бермоқда  Turon24 нашри.

Айни пайтда қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд. Мазкур чекловларга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Маъмурий жавобгарлик Меҳнат кодексининг 80-моддасида, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-2-моддасида аниқ белгиланган. “Ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин”, деб ёзилган 80-моддада.

Депутатлар муҳокама қилган ушбу қонун лойиҳаси бундай чекловларни бартараф этишга қаратилган. Қонун лойиҳаси фуқароларнинг иш танлаш, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Депутатлар уни қабул қилишган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон президенти ўз шарафига номланган мукофотни таъсис қилди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон “Миллат етакчиси-Эмомали Раҳмон “ давлат мукофотини таъсис қилди, мазкур мукофот билан демократияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ...

“андижон пойгари” кабутарлари хавф остида

“Андижон пойгари” кабутарлари ўзларининг гўзаллиги ва учқурлиги билан турдошлари орасида алоҳида ажралиб туради. Уларнинг ўзига хос, нозик ва бетакрор кўриниши бугунги кунда ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400