«Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилди

Шайҳонтоҳур тумани МИБ ходимлари «Чорсу» бозорининг («Эски Жува деҳқон бозори» АЖ) электр энергиядан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини аниқлади. Бу ҳақда МИБнинг пойтахтдаги бўлими маълумотига асосланиб «Repost» нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, «Чорсу» бозори 4 йил давомида электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлатга катта миқдорда зиён келтирган. МИБ ходимлари томонидан ЖКнинг 185-моддаси II ва IV қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда, «Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилган. Ҳисоб рақамидаги қолдиқ сумма — 172 млн сўм давлат ҳисобига ўтказилган. Бундан ташқари, МИБ ходимлари томонидан қарздорнинг қиймати 11 мрлд сўм бўлган мол-мулки хатланган.

Маълум қилинишича, «Эски Жува деҳқон бозори» қарздорлиги қопланмаган тақдирда, 1,5 млрд сўм қийматдаги мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Н.м.рауфхон: лотинчани мукаммалаштириш, бу сафар шошмайлик

Лотинча ўзбек ёзувини мукаммаллаштиришга ҳаракат бўлаётганини ўқиб қолдим. Яхши гап. Жудаям керак. Лекин энди бу сафар шошмайлик, барча таклиф-мулоҳазани ҳисобга олайлик. ...

Арисдаги портлаш туфайли поездлар ҳаракати вақтинча тўхтади

«Ўзбекистон темир йўллари»  Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда юз берган портлаш туфайли қуйидаги йўналишларда поездлар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганини маълум ...

Жээнбеков ҳавсизлик кенгашини тезкорлик билан мажлисга тўплади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг раислигида Ҳавсизлик кенгашининг мажлиси бўлмоқда. Давлат бошлиғининг маълумот хизмати маълум қилгандек, матбуотсиз ўтаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400