Миллий чакана тўлов тизимига «Ҳумо»  номи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3945-сонли қарорига асосан миллий чакана тўлов тизимини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида, жорий йилнинг 24 сентябр куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилди.

Иллюстратив фото

Танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирди. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – Ҳумо, Адрас ва Анор танлаб олинди.

Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3% овоз билан «Ҳумо» номи эгаллади.

Шу муносабат билан танланган ғолиб «Ҳумо» номини ҳисобга олган ҳолда миллий чакана тўлов тизимининг брендини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади.

Марказий банк миллий чакана тўлов тизимининг брендини танлашда қатнашган барча ватандошларимизга миннатдорчилик билдиради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чироқ бор, лекин ёқишга ҳақимиз йўқ…

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ...

Аудио дастур: ўзбек блоггери рус журналистини нега “шумқадам” деди

Умар Туркистонлининг "Шумқадам" блогини бу ердан ўқишингиз мумкин.

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400