Энг ёш вазир ўринбосари Халқ таълими вазирлигидан кетди

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“  маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаши кутилмоқда. Бу борада ҳозирча расмий маълумотлар йўқ. Бугун марказий кенгаш йиғилишида у янги лавозимга тайинланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида чиқиш қилган 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлаган эди.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...

Беларус парламенти террорчилик учун ўлим жазосини маъқуллади

Беларус парламенти ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар рўйхатини кенгайтириш ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширган, давлат ва жамоат арбобларини ўлдирганларга ҳам ...

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширди

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди, бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” нашри. 2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик ...