ДИЛОРОМ ТОШМУҲАМЕДОВА СЕНАТОР СИФАТИДА ИШ БОШЛАЙДИ

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга сайловлар бўлиб ўтган эди. Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг 2018 йил 16 октябрдаги №17-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Дилором Тошмуҳамедова Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган эди.

Бугун, 27 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туманлар кенгашлари қўшма йиғилишида Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда “Uznews.uz” нашри хабар берди.

 

Маълумот учун, Д.Тошмуҳамедова 2001—2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиш билан бирга, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритган. 2005—2008 йилгача «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари лавозимларида ишлаган.

 

2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб тайинланган. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланиб, 2015 йилгача парламент Қуйи палатасига раҳбарлик қилган.

 

2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда бўзотов тумани қайта ташкил қилинади

Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг навбатсиз ўтказилган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи ...

Равшан ғуломов президент маслаҳатчиси бўлди

Равшан Ғуломов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шу ...

Дубайнинг тахт вориси ов учун ўзбекистонга қанча тўлайди? 

Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келганини эшитмаган одам  қолмаган бўлса керак. ЎзА тарқатган маълумотга кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400