XIII – “Silk Road. Mayors Forum”ида Бухоро шаҳар ҳокими тақдимот қилди

Яқинда Бухоро шаҳар ҳокими Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлигидаги “Silk Road. Mayors Forum” (Ипак йўли ҳокимлари йиғилиши форуми)да иштирок этди.

Билдирилишича, ушбу Форумда Буюк ипак йўлида жойлашган шаҳарлар мэрлари иштирок этади.

 

“Silk Road. Mayors Forum”да Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов бундай форумларни Ўзбекистонда ҳам  ўтказилиши таклифини илгари сурди.

 

“Қадим Бухоро шаҳрининг  майдонида 700 дан ортиқ тарихий обидалар бор. Уларнинг аксарияти UNESCO рўйхатига киритилган. Самарқанд, Хоразм шаҳарлари ҳам шундай қадим обидаларга бой. Бундай Форумларни Ўзбекистонда ҳам ўтказиш лозим”,-деди у ўз нутқида.

 

Шаҳар ҳокими ўз чиқишини Бухоро ҳақидаги  “Welcome to the Bukhara” видеоролиги намойиши билан якунлади. Бухоронинг кеча, бугуни ва эртаси намоён видеоролик 30 та давлатдан ташриф буюрган 42 та шаҳар мэрлари томонидан юқори баҳоланди.

 

«Welcome to the Bukhara» инглиз ва рус тилларида тайёрланган.

Маълумот учун: “Silk Road. Mayors Forum”да, асосан, ташқи туризмни ривожлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Стокголмда олти нафар марказий осиёлик террорчилик амалиётларини бажаришга уринганликда айбланмоқда

Швеция пойтахти Стокголм шаҳрининг прокурори ўз баёнотида мамлакат полицияси олти нафар Марказий Осиёликни қўлга олганлиги ҳақида эълон қилди, деб ёзмоқда “UZ24” сайти. ...

Озарбайжон билан арманистон тинчлик келишувига эришишга тайёр

Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришни истайди ва тинчлик шартномасини имзолашга тайёр. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди. Бокуда ...

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард доллар бўлди

1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтирилди. Ўтган ойда ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400