Фаррух Ёқубов ўн нафар тенгдошини иш билан таъминлади

“Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ижроси доирасида ёш тадбиркорларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар янги иш ўринларининг яратилишига замин яратмоқда. Ёшларнинг доимий иш билан таъминланиши уларнинг ўз моддий даромад манбаига эга бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бухоро шаҳрида давлат дастури доирасида амалий ишлар анча тетиклашди.

Бир неча кун ичида 200 миллион сўмлик имтиёзли кредитни қўлга киритган Фаррух Ёқубов қисқа фурсат ичида умумий овқатланиш шахобчасини ишга туширди. Аввалига ўзи сингари 19-20 ёшли 2 нафар тенгдошини иш билан таъминлаган Фаррух айни кунда 8 нафар йигит-қизга иш имкониятини яратиш учун шартнома имзолади.

 

Бухоро шаҳрида “Бургер cлуб” номи остида иш бошлаган шахобча ходимлари ўқувчи-ёшларга, аҳолига тез тайёр бўлувчи мазали таомларни етказиб беришмоқда.

 

–  Тадбиркорлик ишимни бошлаш анчадан буён режамда бор эди, – дейди биз билан суҳбатда ёш тадбиркор Фаррух,- лекин ишончсизликми ёки маблағ масаласи сабабми, режаларимни орқага суриб келар эдим. “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури эса мақсадимга эришишимга кўмак берди. Ҳозирда тадбиркорман. Секин-секин ишларим ҳам ривожланяпти. Фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман.

Яна кўплаб тенгдошларимни иш билан таъминлаш ниятим бор. Демакки, ҳали хурсанд бўлишга эрта, олдинда қиладиган ишларим кўп, -дейди ёш тадбиркор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Робинзон крузо янгимозорда бўлганми?

...Мўмина Ҳайдарова беш яшар боласини уйда ёлғиз қолдириб ишга чиққанди. Мана энди хавотир олиб турибди. Ободончилик ишлари билан машғул аёл ора-сира ортига — бир чеккаси қум ...

Шароф рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ...

Сиз бунга нима дейсиз?!

 Болалик йилларим, Оламни илк англаш даврларимда хаёлот дунёйим шу қадар чексиз, ҳайрат ва ҳаяжонларга тўлиқ бўлар эдики, ўзим учун муҳим бўлган, муҳимларнинг муҳими бўлган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400