Флешмоб давом этади. Яна 6 киши тош кўтариб турди

27 октябрь куни интернетдаги бош мавзу Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ҳокимлик амалдорлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва икки фермер ариқда  тиззасигача сувда тургани тасвирланган сурат бўлди.

Кейинроқ ушбу туман ҳокими Фарҳод Омонов ҳамда унинг ўринбосари, сувга тушганлардан бири Шерзод Муродов воқеага изоҳ беришди. Туман ҳокими «фермерлар ғаллага сув қўймагани аниқлангани, ўринбосар эса ариқда сув борлигини кўрсатиш учун сувга тушгани, қолганлар унга эргашгани» ҳақида гапирди.

Айни вақтда Шерзод Муродов маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жаримага тортилган.

Худди шу сурат ортидан иккинчиси пайдо бўлди. Унда ҳам 6 киши тасвирланган. Қишлоқ хўжалиги соҳаси экани кўриниб турган бу кишилар қўлларида катта-катта кесаклар кўтариб олишган. Аввалига ижтимоий тармоқда бу кишилар ҳам сувга тушган одамларнинг ўзи экани ҳақида чалкаш маълумотлар тарқалди.

Лекин бу суратдагилар бошқа одамлар ва воқеа Тошкент вилоятининг бошқа туманида рўй берган.

«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, иккинчи сурат Бекобод туманидаги ғалла далаларидан бирида олинган.

Маълум бўлишича, яхши тайёрланмаган майдонга буғдой экилгани аниқланган ва масъуллар шу майдондан топилган улкан кесакларни кўтариб туришга мажбур қилинган. Улар қанча вақт катта кесакларни кўтариб туришгани маълум эмас (Оққўрғондаги 6 киши сувда ярим соатдан кўпроқ қолгани айтилганди, аммо уларнинг ўзи сувда бир дақиқадан ортиқ турмаганини билдиришмоқда).

Юқоридаги икки воқеа ҳам бир кунда, 25 октябрь куни содир бўлган.

Манбанинг тасдиқлашича, бу воқеалар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилоятига сафари давомида рўй берган. Шу кунларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири, ҳозирда ҳукуматда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбари ҳисобланувчи Зойир Тойирович Мирзаев ўзига бириктирилган Тошкент вилоятига сафарга чиқмоқда.

Ҳар куни 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб олиш масаласида ўтказилаётган ҳукумат йиғилиши сўнгида ғалла масаласи ҳам кўтарилган, йиғилишга раҳбарлик қилган Зойир Мирзаев барчанинг диққатини Бекободдаги вазиятга қаратган, ғалла майдонидан топилган 6та йирик кесак видеоселекторда иштирок этаётганларга намойиш этилган, ушбу ҳолат учун Бекобод тумани ҳокими Неъмат Абдуллаевга (у сентябрь ойи охирида туманга янги ҳоким этиб тайинланганди) танбеҳ берилган.

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«тошкент-балиқчи» йўналишидаги поезд қатнай бошлади

 «Тошкент-Балиқчи» йўналишидаги йўловчиларни ташиш поезди ўтган хафтадан бошлаб ишга киришди. «Қирғиз темир йўли» давлат корхонаси маълум қилишича, 7-июнда йўловчи поезд ...

Қирғизистоннинг собиқ президенти атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бошланди

Бугун, 7-августда кечки пайт Қирғизистоннинг маҳсус йўналишдаги аскарлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйидан ҳибсга олиш операциясини бошлашди. Атамбаев ...

Ўзбекистон томчилатиб суғориш технологиясига ўтишни режалаштирмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизини томчилатиб суғориш технологиясига ўтказиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри. Таъкидланишича, ҳозирги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400