Ун нархи кескин қимматлашди

Тожикистонда ун нархи яна осмонга ўрлади. Шу кунда Душанбе бозорларида 1 қоп (50 кг) уннинг нархи навига қараб 160-180 сомонийни ($17-19) ташкил қилмоқда. Сентябрь ойида биринчи навли бир қоп ун баҳоси бозорда 148 сомоний эди, деб ёзмоқда “Соф.уз” нашри.

Фото:rferl.org

Душанбенинг “Меҳргон” бозорида ун сотадиган Хайриддин Ғафуров Қозоғистонда ишлаб чиқарилган олий навли 1 қоп (50 кг) унни 165 сомонийдан 180 сомонийгача сотаётганини айтади. Унга кўра, Қозоғистон ўз ғалласини янги нархлар бўйича сота бошлаганидан сўнг ун баҳоси кўтарилиб кетган.

 

Айни пайтда Қозоғистон келажакда ғалла экспортидан воз кечиш ва мамлакатда йиғиб олинган ҳосилни тўлалигича шу ернинг ўзида қайта ишлаш масаласини муҳокама қилмоқда. Яқинда маҳаллий нашрлар Қарағанда вилояти ғаллакорлар ва новвойлар ассоциацияси раҳбарининг сўзларига таянган ҳолда Қозоғистон ғаллани хом ашё сифатида экспорт қилмасдан, ун тайёрлаш ва мамлакатда етиштирилган ғаллани қайта ишлаш ҳажмини тўрт баробар ошириш қувватига эга экани ҳақида ёзиб чиққан эдилар.

Тожикистон расмийлари иддаосича, мамлакатда етиштирилган ун ички эҳтиёжни тўлалигича таъминлайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тасс: россия ўзбекистонга 12 та ми-35 зарбдор вертолётини етказиб беради

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва «Рособоронэкспорт» Ми-35 русумидаги 12та жанговор вертолёт етказиб бериш борасидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда “Россия ва Ўзбекистон: ...

Эҳтиёт бўлинг: ҳаво ҳарорати 45 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказига таяниб, маҳаллий ахборот воситаларининг хабар қилишича, 19 июлдан бошлаб мамлакатнинг бир қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати ...

Ука учун сиёсий фаол ака айбдорми?

Рўзибой Азимий   Ўтган 27 йил давомида боёқуш ўзбек нималарни кўрмади, нималарни бошдан кечирмади? Ўша турғунлик йилларида Ўзбек ўз юртида бек эмас, хўжайинига сўзсиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400