Уй-жой бозоридаги вазият ёки пропискага оид қарорнинг таъсири ҳақида

Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозорда қийматидан қатъи назар уй-жой сотиб олган вилоятлик фуқароларга тегишинча пойтахт региони пропискаси берилиши ва айни пайтда иккиламчи бозордан уй сотиб олганда, гарчи йил бошида давлат дастурида кўзда тутилган бўлса-да, прописка тақдим этилмаслиги уй-жой бозоридаги тушкунликни янада кучайтиргани айтилмоқда.

Айни пайтда кузатилаётган ҳолатлар ҳақида икки оғиз:

Биринчидан, Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтган йиллар давомида иккиламчи бозорда қачонлардир ўз номига ўтказиб олиш умидларида таниши ё қариндоши номига уй сотиб олган ўн минглаб вилоятликларнинг ҳафсаласи пир бўлган. Пойтахт ва пойтахт вилоятининг бутун-бутун туманлари вилоятликларнинг “квартал”ларига айланган (бекорга Қашқадарё вилоятининг пойтахти Чилонзор деган гаплар пайдо бўлмаган). Дарвоқе, мулкка бўлган ҳуқуқнинг асосланмаганлиги, эгасизлик ва эртанги кунга ишончсизлик бу ҳудудларда коммунал хўжалик ва уй-жой бошқарувининг абгор ҳолатининг сабабларидан биридир.

Иккинчидан, бусиз ҳам тубда бўлган иккиламчи бозор нархлари тренди эълон қилинган янгиликдан сўнг яна қуйига қараб шўнғиган. Ҳудудларга қараб шу ҳафтанинг ўзида иккиламчи бозордаги нархлар 3-5 фоизга пастлаган. Назаримизда бу тренд чегара эмас.

Учинчидан, бирламчи бозорда уй-жой (тайёр ё котлован босқичида) қурувчи ё девелоперлар вазиятдан спекулятив мақсадларда фойдаланишга уринмоқда (прописка олиш умидидаги вилоятликлар учун атайин ажиотаж ҳосил қилинмоқда). Ўтган бир ҳафта ўн кун давомида таклиф нархлари 5-8 фоизгача юқорилаган (юқори доирадаги лоббизмдан асосий мақсад ҳам аслида шу бўлган).

❗️❗️❗️

Тавсиямиз, агар маблағингиз бўлса, бирламчи бозордан уй олишга шошилманг, айниқса, қуриб битирилмаган уйлардан сотиб олишга. Спекуляция эффекти бир муддат ўтиб сўнади. Чунки айни пайтда пойтахт регионида талабдан кўра таклиф ҳаддан зиёд кўп (ўзини элита ҳисобловчиларнинг барча қора нақдликлари шу сегментда, уй-жой қурилишида ювилаяпти).

Тўртинчидан, мамлакатда ва умуман пойтахтда уй-жой нархини белгиловчи асосий омил прописка институти эмас, аҳоли даромадларининг ўсиши ҳисобланади. Ёдингизга соламиз, 2002-2008 йилларда (буюк тўқлик даври) пойтахтда уй-жой нархи 5-8 баробарга ошган, бу пайтда прописка режими энг кучайтирилган давр бўлган. Ёки бўлмасам, 1996-1999 йилларда уй-жой нархи 2-3 баробар арзонлаган. Ваҳоланки, бу даврда пойтахт регионида прописка режими очиқ бўлган, лекин аҳоли даромадларида кескин пасайиш бўлган. Охирги 2 йилда аҳолининг реал даромадларида ўсиш кузатилгани йўқ, кейинги 3 йилда ҳам бунга ишоралар кўраётганимиз йўқ.

❗️Шу маънода пойтахтда уй-жой сотиб олиш масаласида асло шошилманг ва албатта қалбингизга қулоқ солинг.

Манба:Телеграммдаги davletovuz канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оав: нью-йорк воқеаси ва ўзбеклар

2017 йил 31 октябрда Нью-Йоркда автоулов билан содир этилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрда Жаҳон ...

Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув ...

Фарғона вилоятининг қува туманидан бомба топилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400