Бош вазир: “Президент Зойир Мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам”

Оққўрғон воқеаси бўйича президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни кечирмайди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 29 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда айтиб ўтган, деб ёзмоқда “Turon24” нашри.

Бош вазир Абдулла Арипов

“Жомбой тумани ҳокими бўлган, Самарқанд шаҳар ҳокими бўлган, республикадаги энг катта Самарқанд вилояти ҳокими бўлган, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган одам (Зойир Мирзаев назарда тутилмоқда – таҳр.). Шунча давлат идораларида ишлаб келган одам шундай хатога йўл қўйгани учун ҳам юртбошимиз кечиргани йўқ. Бошқалар ҳам кечирилмайди”, – деган бош вазир.

Ариповнинг таъкидлашича, мажбурий меҳнат ортидан ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ишдан кетди. Қатор ҳоким, ҳоким ўринбосарларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди. Тасдиқланган бирон-бир ҳолат эътиборсиз қолгани йўқ. Лекин Оққўрғон воқеаси президент олиб бораётган сиёсат бўйича йўл қўйилган энг қўпол хато, камчилик бўлган.

“Жудаям оғир йиғилиш, мен учун оғир йиғилиш. Бу йиғилишимизда халқаро меҳнат ташкилотини вакиллари қатнашяпти. Шу ишларни бошлаётганимизда, уларни биргаликда ҳамкорликка чақирдик. Мажбурий меҳнатни Ўзбекистонда бартараф қилиш чораларини кўрамиз, дедик. Мана, кўряпсизлар, бирон-бир жойда мажбурий меҳнат бўйича ҳар хил хабарлар ва хатлар келади, интернетда турли маълумотлар чиқади. Биз булар бўйича чоралар кўриб, жойларга одам юбориб, комиссия билан текшириб, кўплаб туман ҳокимларини ишдан олдик”.

25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бош вазир ўринбосари ғаллани суғормагани учун туман мутасаддиларини совуқ сувга тушириб, жазолаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда интернет ишламай қолганига ким айбдор?

7 ноябрь куни Ўзбекистонда бир муддат интернет узилиши юз берди. «O‘zbеktеlеkom»​ АК ушбу ҳодиса юзасидан батафсил баёнот бермади. Аммо фойдаланувчиларни бир ҳодиса чўчитиб ...

“буча ёлғонини фош қиламиз”

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Украина пойтахти Киев яқинидаги Буча шаҳарчаси ҳақидаги маълумотларнинг ёлғон эканлигини аниқлашларини айтди. Сергей Лавров Москвада ...

Сурия ва ироқдан яна 200 нафар ўзбекистон фуқаросини қайтариш кутилмоқда

Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400