МEҲРОБДАН ЧАЁН-БАХМАЛБОФДА ФАҚИР БИР ОИЛА

Анвар 1267-нчи ҳижрия миёналарида Қўқоннинг Бахмалбоф маҳалласида1 фақир бир оилада дуёға келди. Оналар туққан болаларини сизга “тилаб-тилаб олған фалоним” деб, оталар “худой берган  ўғулча”  деб  тақдим  этадирлар.  Аммо  бизнинг  Анвар  бўлса  онасининг “тилаб-тилаб олғани”  эмас  ва  отаси  ҳам  уни “ўғулчаға”  ҳисобламаған  эди.  Отасининг  касби  бўёқчилиқ, ҳамиша  ярим  белидан  нил  сувига  чўмилиб  ётқан  бир  камбағал  ва  бир  қарич,  икки  қарич болалардан бештасига дада эди. Шу беш боланинг ёниға иззатсиз, ҳурматсиз олтинчи “меҳмон” бўлиб, бизнинг Анвар қўшилди. Яъни Анвар тилаб олинған бола эмас, дадаси билан онасининг тилакларига  қарши,  фақат  уларнинг  бахтсизлик  ва  қашшоқлиқлариға  хизмат  қилғучи  бўлиб туғилди. Бола тилаб олинса, сўйинч-қувонч, новорачи-сурнайчи ва шунга ўхшаш чўзма-чалпак, ис-чароғ  маросимлари  нуқсонсиз  ижро  этиладир.  Аммо  Анварнинг  дунёға  келиши  мундай маросим, тантаналар ва орзу-ҳаваслар билан бус-бутун алоқасиз эди. Масалан, онаси ўз ёниға доя  чақириб  такаллуфланмади,  тўнғуч  қизи  Нодиранинг  кўмагида  туғди;  болаларини  қўни-қўшниға  сўйинчи  учун  чиқармади.  Чунки  қўшниларнинг “қайси  ҳолинға  туғдинг?”  ёки “ўзи ўлгур ит мижозми?” деб таъна қилишларидан чўчиди. 

Шу ҳолда етти-саккиз кунлаб Анварнинг дунёға “ташрифи” сир бўлиб кечти. Анвар оҳорлиқ янги йўргак кўрмаганидек, оғаларидан бирининг эски бешигига тўққузинчи кун беланди эмас, тиқилди.

Анварнинг “чилласи  чароғ  кўрмаган”  бўлса  ҳеч  боки  йўқдир,  бироқ  йигирма  кунлаб бешикда исмсиз ётиши қизиқдир, чунки янги “қадрлик меҳмон”га от қўйиш на отасининг эсига ва на онасининг хотириға келган эди. Орадан йигирма кун ўтса-ку, болаға исм қўймасалар, деб ота-онани  айблаш  оғир.  Балки  Салим  бўёқчининг  тирикликдан  қўли  бўшамағандир.

Аворбибининг  бўлса  олти  боланинг  хархашасидан  қулоғи  тинчимай  мияси  суюлгандир,  ҳар ҳолда бу “қадрлик” боланинг оти муҳтарам маҳалла имоми тарафидан қўйилмағанидек, ота-она томонларидан ҳам насиб бўлмади. Исм қўйиш вазифасини йигирма иккинчи кунларда ўн икки ёшлиқ Нодира адо қилди.

Нодира ўз яқинларидағи махдумлардан бирининг боласини яхши кийими, айниқса, ёқимлиқ эшитилган “Анвар”  исмига  суқланиб,  ҳавасланиб  юрар  эди.  Ўйлаб-нетиб  турмади-да,  янги чақалоқ укасининг отини ҳам “Анвар” деб атади ва вешикда чалқанча ётиб, нурсиз қора кўзлари билан  дадасининг  фақир  ҳаётиға “рамз  қўйған”  бу  чақалоқнинг  теварагидан  айланиб, “Анваржон, Анваржон!” деб хитоб қила бошлади. Шуни ҳам айтиб қўйиш керакки, Анварнинг дунёға келишини бирдан-бир табрик этиб сўйинган шу Нодира эди. Сўнгроқ яна унга оналиқ мартабасида бўлиб келгучи яна шу Нодирадир.

Шу йўсун Салим бўёқчининг мавридсиз лайлаклари ичида бемаҳал ғуррак бўлиб Анвар ҳам яшай бошлади. Болалари кўпайган сайин Салим аканинг иши ҳам кейинга кетканидек, кундан-кун эҳтиёждан-еҳтиёжға ўтиб борар эди. Анвар уч ёшқа кирганда, беш йиллардан бери Салим акага  ёпишиб  олған  бобосир  касали  унинг  ёқасидан  олиб  йиқитишға  муваффақ  бўлди.  Яъни Салим  ака  қонсираб,  дармонсизланиб  ётиб  қолди.  Муолажага  пул  керак,  мундан  ҳам  илгари оиланинг умумий касали бўлған озиққа ҳам шу нарса керак. Салим бўёқчи сармоясидаги нил, туз ва шунга ўхшаш дастмояларни сотиб муолажа қилдирған бўлди. Дард анча улғайған эди. Бу чиқимлар фойда ўрниға зарар келтирдилар. Дўкон дастгоҳини сотиб рўзғор қилди. Булар ҳам биткандан  кейин  бу  оиланинг  оғир  кунлари  бошланди.  Очлиқ,  яланғочлиқ,  айниқса  касал боқиш.

Шу қиш айниқса қаттиғ келган эди. Совуқдан сақланиш учун уларнинг ҳозирликлари йўқ.

Ўпкасига совуқ тегдириб Салим аканинг тўртинчи боласи ўлди. Кўкламга чиқар-чиқмас Салим бўёқчининг  ўзи  ҳам  дунё  билан  видўлашди.  Бунинг  устига  Анвар,  яна  икки  оғасиға  қизамиқ тошиб  бир  бола  мунда  ҳам  ўлиб  берди.  Шу  йўсун  олти  ой  ичида  Анорбиби  эридан  ва  икки боласидан  айрилиб,  тўрт  гўдак  орасида  тирик  бева  бўлиб  қолди.  Нодиранинг  бўйи  чўзилиб қолған,  ҳар  начук  бир  жойини  топиб  кетар,  аммо  учта  ёш  боланинг  иши  қийин  эди.  Эридан болаларнинг тарбиясига ярарлиқ ҳеч гап қолмаған, бир-иккита хум, уч-тўртта мўнди ва шунга ўхшаш резров, бошқа бир бало ҳам йўқ. Анорбиби меҳнат билан яхшаб, етти-саккизни туғиб, ёши ҳам қирқларға бориб, тусига ажин кириб, кексаймаса ҳам қаримсиқ бўлиб қолған, шунинг учун бирартага тегиб олиши тўғрисида ўйлаш ҳам беҳуда.

Анорбибига ўхшаш тул хотинларнинг қиладирган ишлари ҳар кимга ҳам маълум: маҳаллада дастурхончилик,  бойлар  эшигича  оқсочлиқ,  ҳунармандроқ  бўлса – кинначилик  ва  ҳоказо. Анорбиби шу ҳунарларнинг ҳаммасига ҳам қобилият эълон қилиб, болаларини боқиш фикрига тушди. Ба ву орада қизи Нодирани бир бўзчи боласиға узатиб, юкини ҳам бир оз енгиллатди.

Абдулла Қодирий

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

 


Изоҳ:

 

1 Духоба тўқуйдурғонлар маҳалласи (муал.)
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизда ким кўп йиғлайдир?

10. БИЗДА КИМ КЎП ЙИҒЛАЙДИР? Ғайри машруъ талоқ хати текканига олти ойларча фурсат ўтиб кеткан эди. Кумушнинг гўзаллик таърифини ғойибона эшитиб, оғзининг суви келгучи ...

Ўзбекнинг забардаст шоири

Бугун ўзбекнинг забардаст шоири Шавкат Раҳмоннинг туғилган куни. Бундан қарийб 70 йил олдин Ўшда шундай шоир дунёга келганди. Шавкат ака атиги 46 йил яшаган бўлса-да, ўзидан ...

От кишнаган оқшом (қисса) 12-қисм

12 Биродарлар, от билмайдиган нима йўқ! От қор-ёмғирни, довулни олдиндан билади. Айниқса, тўй-маъракани дарров билади. Боиси, тўйда кўпкари бўлади-да! Бизнинг Тарлон кечаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400