Россия барча рус тилида сўзлашишни биладиганларга фуқаролик бермоқчи

Россия барча русийзабонларга фуқаролик бермоқчи. Россия ҳукумати руслар ва рус тилида сўзлашувчиларга фуқароликка қабул қилишни соддалаштирувчи янги концепция қабул қилади. Бу ҳақида «Турон24″ нашри «Коммерсантъ” газетаси маълумотига таяниб хабар қилмоқда.

Россияда миграция сиёсати бўйича янги концепция ишлаб чиқилишига мамлакат атрофида “геосиёсий воқелик”нинг ўзгаргани сабаб бўлгани айтилмоқда. “Коммерсант”нинг манбаларининг таъкидлашича, “Россияга миллионлаб инсонлар керак”.

Янги концепцияда асосий эътибор Украина ва Беларусь фуқароларига Россия фуқаролигини олиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган. Улар эндиликда рус тилидан имтиҳон топширишдан озод этилади.

Шунингдек, концепция “рус жамияти ва ўзига фойда келтиришни истаган”, лекин фуқаролик олишни мақсад қилмаган одамларни ҳам қамраб олади. Булар, асосан, Россия университетларида таълим олган юқори малакали хорижлик талабалардир.

Айни пайтда концепция имзолаш учун президентга юборилган. Мазкур концепцияни Путин Москвада 31 октябрь – 1 ноябрда бўлиб ўтадиган VI Россиялик ватандошлар бутунжаҳон конгрессида эълон қилиши кутилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзрус тилини развивать қилайлик

Бундан 29 йил олдин худди шу куни ўзбек тили қаттиқ курашлардан кейин советлар даврида - 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистонда давлат тили деб эълон қилинганди. Бугун мен яна ...

Сомалидаги меҳмонхонада бомба портлаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

13-июль куни Сомалининг Кисмайо шаҳрида жойлашган меҳмонхонада бомба портлаши ва ундан сўнг содир бўлган отишмалар оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бомба портлаган меҳмонхонада ...

Самарқанд вилоятида 20 яшар фермер йигит уйи молхонасида осилган ҳолда топилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 28 январь куни 21 ёшли О.Н ўз уйи молхонасида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда. Пахтачи туманининг ...