Зойир Мирзаев ўрнига Отабек Муродов Бош вазир ўринбосари бўлди

Мажбурий меҳнат туфайли ишдан кетган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовга Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча юклатилди. Бу ҳақда Turon24  нашри хабар берди.

Отабек Муродов

 

Эндиликда Бош прокурор Отабек Муродов Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексига ҳам вақтинчалик раҳбарлик қилади.

29 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этганди. Мирзаев ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан олинганди.

Зойир Мирзаевнинг ишдан олиниши ижтимоий тармоқларда уст-бошини ечмасдан ариққа тушиб, тизза бўйи сувда турган олти эркакнинг сурати кенг тарқалгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу сурат ижтимоий тармоқларда катта шов-шув келтириб чиқарган. Воқеа 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй берган. ОАВларнинг воқеага бевосита гувоҳ бўлганларга таяниб хабар беришича, 6 киши буғдойни суғормагани учун Бош вазир ўринбосари Тошкент вилояти ва Оққўрғон тумани мутасаддилари кўз ўнгида уларни совуқ сувга тушириб, жазолаган.

Зойир Мирзаев Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларида ишлаб келган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қурбон ҳайити санаси маълум бўлди

Фото: © Sputnik / Илья Питалев Муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида Қурбон ҳайити санасини маълум қилган Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ...

Қозоғистонда 52 йигитнинг ўлимига ким, кимлар сабабчи бўлганлар?

Бунга ҳар кас ўзича ёндашади. Ҳатто ўрис, қозоқ, ўзбек жосуслик ташкилотларини айблашгача борадилар, яна бошқа сабабларни рўкач қиладилар... (more…)

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400