Электр энергияси нархи 16 ноябрдан бошлаб ошадиган бўлди — Ҳукумат қарори

“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан “Ўзбекэнерго” АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.

Маълумотга кўра, истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари икки босқичда — 2018 йил 16 ноябрдан ва 2019 йил 1 июндан ошириши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, ушбу тарифлар 1 кВт-соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Мазкур қарор лойиҳасида аҳоли ва корхоналар учун табиий газнинг нархи ҳам оширилиши кўзда тутилган эди.

Қарор лойиҳасида, шунингдек, автобензин ва дизел ёқилғиси истеъмол учун солиқни ҳисобга олган ҳолда, 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб қуйидаги чакана нархларни ўрнатиш ҳақида гап боради:

  • Аи80 маркали автобензин — 4000 сўм/литр;
  • Аи91 маркали автобензин — 4500 сўм/литр;
  • дизел ёқилғиси — 4800 сўм/литр;
  • ЭКО маркали дизел ёқилғиси — 4900 сўм/литр;

Қонунчилик билан аниқлаштирилган алоҳида тоифадаги шахсларга автобензин хариди учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида ойига 66.700 сўм пул компенсацияси тўлаш ҳам назарда тутилаётган эди.

Электр энергияси учун белгиланган янги тарифлар муҳокама қилинган лойиҳадагидан фарқ қилмаяпти. Табиий газ ва ёқилғи учун нархлар қай тарзда ўзгаргани ҳақидаги расмий маълумотни кейинроқ маълум қиламиз.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хуршида тиллаевани алдашдими ёки ўзи адашдими?

Хуршида Тиллаеванинг ЎзАда чиққан сўзлари: «Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан» ...

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

Шифокорга ишинг тушмасин

Халқни шифокорларга қарши қайрамоқчи эмасман-у, аммо тиббиётдаги муаммоларни гапирмасанг ҳам бўлмаяпти. Шифокорлар ва хусусий фирмалар ўртасидаги НОҚОНУНИЙ ҳамкорликка чек ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400