Жириновский: Собиқ Иттифоқ республикалари Россияга кўнгилли қўшилиши тарафдориман

1 ноябрда Россия Либерал демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский Тожикистонга сафари чоғида собиқ Иттифоқ республикалари Россияга ихтиёрий қўшилиши тарафдори эканлигини билдирган. Бу ҳақда Жириновский тожик журналистларига берган интервьюсида айтган, дея ёзмоқда   “ТУРОН24” нашри.

Жириновский 2010 йилда “Россия таркибида Ўрта Осиё федерал округи”ни тузишни таклиф қилган эди. Ушбу чақириғига Душанбеда изоҳ берар экан, “Мен Европа Иттифоқига ўхшаш бирлашув тарафдориман. Мен бугунги кунда фақат 300 миллиондан ортиқ нуфузга эга давлатларгина яшаб қола олишига ишонаман”, деган Жириновский.

ОАВ Владимир Жириновский 2-3 ноябрда Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради деб хабар тарқатган. Хабарларда айтилишича, Жириновский бошчилигидаги ЛДПР вакиллари Тошкент ва Бухорони зиёрат қилади. Бу унинг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади.

Владимир Жириновский Россия ва Марказий Осиёда миллатчилик, хусусан, Ўзбекистон ва ўзбеклар ҳақидаги эпатаж чиқишлари билан машҳур сиёсатчиси ҳисобланади. Жириновский Руминия, Болгария, Германия ва Қозоғистонни ҳақоратловчи баёнотларидан кейин айни давлатларда “исталмаган шахс” деб эълон қилинган ва ушбу давлатларга кириш тақиқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна ҳалокат, яна миллатдошларимиз

25 февраль куни Тошкент вақти билан кеч соат 19:40 чамасида, 35 нафар ӯзбекистонлик фуқаролар минган автобус ағдарилиб кетган. Бу каби фожиали воқеа бир йилнинг ўзида ...

Украинада экин майдонлари камайди

Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирозида Кремлни айбламоқда. Дипломатия раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар сақланган дон захираларини йўқ қилмоқда ва юк ...

Атамбоев: ақшнинг ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400