Рашид Раҳматов Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги фармонига асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Р.Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...

Иқтисоддаги ўрама гирдоб

Республикада иш ҳақини оммавий равишда оширилишидан мақсад, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда уларнинг реал даромадларини оширишдир! Бу юқоридаги гап ўта ёлғон гапдир. ...

Ўзини осган мардикор йигитнинг жасади уч кундан сўнг молхонадан топилди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги Гулшан маҳалласида яшаган 24 яшар Жаҳонгир Облоқулов 3 июнь куни иш излаб кетяпман деб уйдан чиққан ва молхонага кириб ўзини осган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400