Сувни қачон ичган маъқул?

Кимдир ҳазм қилиш жараёни осон бўлиши учун сувни овқатдан кейин ичган маъқул, деб ҳисоблайди. Яна бошқа биров эса сув меъда шираси билан аралашгач, ҳазм қилиш жараёни секинлашишини айтади. Қай бир фикр тўғри? Мутахассис фикрига қулоқ тутамиз.

Иллюстратив фото

Анна Юркевич
Гастроэнтеролог. Тўғри овқатланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг саломатлиги тўғрисидаги блог муаллифи.

“Сув ҳақида гап кетар экан, уни қачон ва қандай қилиб ичиш эмас, миқдори муҳим ҳисобланади. Бироқ бу фикрнинг ҳам бир неча “аммо” лари бор. Келинг, биргаликда ойдинлик киритамиз.

Овқатланиш бўйича қўлланмаларда 25-30мл/кг сони кўрсатилади. Бу одам учун тавсия этиладиган сув миқдори. Албатта, бу рақам шартли. Одам ичиши керак бўлган сув миқдори кўплаб омилларга боғлиқ:

  1. Ҳавонинг намлиги ва ҳарорати.
  2. Одам танаси ҳарорати.
  3. Ёш ва жинс.
  4. Жисмоний фаоллик.
  5. Касалликлар, биринчи навбатда сийдик ажратиш тизими касалликлари.

Шахсий организм сигналларига, яъни чанқашга қараб сув ичиш лозим. Бунинг учун ёнингизда доим бутилкада сув ва стакан бўлиши керак. Ҳар 30-60 дақиқада бир ҳўплам сув ичинг. Сувни чанқоғингиз қонгунига қадар тўйиб ичинг.

Сув ошқозон ширасига аралашиб, кислоталиликни пасайтириши албатта “лоф”.

Акс ҳолда кислоталиликни пасайтириш учун махсус дориларни буюриш зарурати бўлмасди. Бунинг учун бир пиёла чой ичишнинг ўзи етарли бўларди.

Овқатдан олдин ҳам, тановул қилиш вақтида ва ундан кейин ҳам сув ичиш мумкин. Гап шундаки, оч қоринга ичилган сув ундан тезда чиқиб кетади: 300 мл сув чиқиб кетиши учун  5-15 дақиқа етарли бўлади. Албатта, овқатдан олдин бир литр сув ичиш ярамайди. Чунки бу ҳолатда суюқлик ошқозондан чиқиб кетиши учун кўпроқ вақт кетади. Истеъмол этилган овқат сабаб ошқозон кенгаяди ва ёқимсиз ҳисларга сабаб бўлади.

Овқат вақтида суюқлик ичиш керак. Айниқса қуруқ егулик истеъмол қилаётган бўлсак. Бу ҳолатда сув овқатни юмшатиб, майдалайди ва унинг яхши ўтишига ёрдам беради.

Агар овқатдан кейин ҳам бир неча ҳўплам сув ичишни истасангиз, бу – нормал ҳолат. Асосий мезон – сизнинг истагингиз, яъни чанқаш ва бошқа ҳислар”.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарийб 10 минг аҳолига хизмат қилувчи тиббиëт пункти “молхонадан баттар аҳволда”

  Авария ҳолатидаги қишлоқ врачлик пункти Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Панжи қишлоғи врачлик пункти ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бинода жойлашган. Қарийб 10 ...

Ўзбекистонда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишга рухсат берилди

Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб ёзади «7news.uz» сайти. Иллюстратив фото:cabresto.blogspot.com Қонунда ...

Газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

Ширин газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда the BMJга таяниб "Кун.уз" нашри ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400