Стив Жобс муваффақиятининг 12 сирли қоидаси

USA - Business - Apple Store Opening - Apple CEO JobsСтив Жобс — Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли ишлаб чиқарувчи компанияларидан бирининг асосчиси. Унинг муваффақиятлари афсонага айланди. У асраб олинган бола, ўсмирлигида коллежда 6 ой ўқигандан сўнг, уни ташлаб кетган, шундай бўлсада дўстларининг ётоқхонасида полда ётиб юрган, қорнини тўйдириш учун «Cоcа cола»дан бўшаган идишларни 5 сент эвазига йиғиб сотган инсондир. Бу инсон — «Apple» ва «Pixar» анимация студиясини тузган. Қуйида унинг 12 муваффақиятга эришиш қоидаси келтирилган: 

1) Севимли ишинг билан шуғуллан. Ҳаққоний Ҳаракат қил. Ҳақиқий буюк ишлар қилишнинг ягона йўли, бу — севимли иш билан шуғулланиш.
2) Бошқача бўл. Бошқача ўйла. Ҳарбий матрос бўлгандан кўра, қароқчи бўлган афзал.
3) Қодир бўлганингдан кўра яхшироқ қил. Ҳар қандай ишда имконингдагидек муваффақиятга эришишинг мумкин. Ухлама! Муваффақият янада кучли муваффақиятни олиб келади. Муваффақиятлардан рохатлан! Мукаммаллашишни севадиган инсонлар билан ишла!
4) SWOT-ташхис ўтказ. Янги компаниянг пайдо бўлса, оддий қоғозга унинг кучли ва кучсиз тарафларини ёзиб чиқ. Компаниядан чириган олмаларни чиқариб ташлашдан қўрқма.
5) Қарорларни тезда қабул қил. Ҳар сафар янги катта мақсадларга интил. Тез ва ҳал қилувчи ҳаракатларни талаб қилувчи ғоялар йиғиндисини топ ва ушбу ойнага сакра. Энг қийини — биринчи қадамни ташлаш. Сунчаки биринчи қадамни ташла. Ҳиссиётларинг ва юрагингни шунга мажбур қил.
6) Кичигидан бошла, лекин каттаси ҳақида орзу қил. Бир вақтда кўпгина ишлар билан шуғулланма. Бошида оддий кўп бўлмаган ишлар билан шуғуллан. Босқичма-босқич қийинларига ўтиб бор. Доимо келажак ҳақида ўйла.
7) Бозорда лидер бўлишга ҳаракат қил. Фойдаланмасанг Ҳам, олдингда доимо энг сўнги технологиялар турсин ва назоратинг остида бўлсин. Агар энг сўнги версиядаги технология бўлса ҳам, ҳеч ким фойдаланмаса ҳам, ундан фойдалан. Стандарт ишлаб чиқаришда ушбу технологиялардан биринчи бўлиб фойдалан.
8) Натижаларга эришишга диққатингни қарат, чунки кўпгина одамлар сенинг ишингнинг натижасига қараб баҳо беришади. Сифат намунаси бўл. Бир қанча одамлар иш бориш жараёнини кўришни хоҲлашмайди, балки ишчилардан натижани кутишади. Шунинг учун рақобатбардош ютуқларингни реклама қил. Кўпчилик инсон бу хусусиятларни билмаса, маҲсулотингни сотиб олмайди. Асосий диққатингни дизайнга қарат.
9) Ҳар хил манбалар билан икки томонлама алоқа ўрнатишга ҳаракат қил. Ҳар бир инсон сенга нимадир фойдали нарсани айтиши мумкин. Биринчи навбатда, ким сенинг маҲсулотингдан фойдаланса, ўшанинг фикрини эшит.

10) Янгилик кирит. Айнан лидерлар ташаббускорлиги билан бошқалардан фарқ қилишади. 50% вақтинги янги нарсалар қилишга сарфла, қолган 50% ни бошқа рахбарлар учун қолдир. Вақтингни кўп сарфлаб қўймаслик учун минглаб гўяларга «йўқ» дейишни ўрган. Ҳақиқий муҳим ғояларга диққатингни қарат. Бу дунёда яхши нарсаларни яратишга Ҳаракат қилувчи инсонларни ишга ол. Инновацион маҲсулотлар яратишга асосланган корпоратив маданиятни Ҳосил қил. Кўпгина компанияларда кўплаб ажойиб инженерлар ва ақлли одамлар ишлашади, лекин уларни бирлаштирувчи куч керак бўлади.

11) Хатоларингдан сабоқ чиқар. Баъзида янгилик киритиб, хато қиласан. Энг яхшиси, хатоларингни тан ол. Агар ушбу янгилигинг боши берк кўчага бориб қолса, кучингни бошқа инновацияларни яхшилашга йўналтир.

12) Мунтазам ўрган. Ҳар доим билиш керак бўлган яна «бир нарса» бўлади. Компаниянгдан ташқаридаги бошқа одамлар билан ғояларинг билан фикрлашиб тур. Харидорларинг, рақобатчиларинг ва Ҳамкорларингдан ўрган. Агар ҳамкоринг одамлар бўлса, уларни ёмон кўрсанг, яхши кўришни ўрган. Уларни мақта ва бундан фойда чиқар. Душманларингни очиқ, аммо Ҳалол танқид қилишни ўрган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинанинг энг бой одами мариуполни қайта қуришга ваъда берди

Украинанинг энг бой тадбиркори Ринат Ахметов Мариуполни қайта тиклашга ёрдам беришини эълон қилди. “Биз бутун Украинани қайта тиклаймиз”, деди Ахметов. Украиналик ...

Ўзаро савдода қозоғистон барча евроосиё иқтисодий иттифоқ мамлакатларига ютқазди

Иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 3% га камайди Евросиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдода Қозоғистон энг юқори салбий сальдо кўрсаткичига эга ...

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400