Ўзбекистонда расман 800 минг киши 500 минг сўм ойликка ишлайди. Уларнинг конвертда қанча олиши — номаълум

Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда биринчи тоифадаги 800 минга яқин ишчи 500 минг сўм атрофида минимал ойлик маош олади.

Дилшод Султонов

«Биринчи тоифа ишчилар энг кам иш ҳақининг 2,5 баробарида ойлик маош олади. Улар, одатда, халқ тили билан айтганда ‘ёрдамчи ишчи’ деб номланадиган қуйи малакали ишчи кучи ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, кўплаб юқори малакали мутахассисларнинг расмий иш ҳақи ҳам ушбу суммага тенг. Биринчи тоифадаги энг кам иш ҳақи оладиганлар орасида йирик ресторанларда фаолият кўрсатувчи олий тоифали ошпазлар, ҳатто йирик ташкилот директорлари ҳам бор. Эҳтимол, ҳақиқий ойлик маоши ‘конверт ичида’ тўланар», — деди Дилшод Султонов.

 

Шунингдек, бюджет ташкилотларда биринчи, иккинчи ва учинчи тоифада 370 мингга яқин киши кам миқдордаги ойлик маошида ишлайди. Уларнинг иш ҳақи 500 дан 600 минг сўмгача.

 

Вазир ўринбосари 2019 йилда ишчиларнинг ойлиги уларнинг тоифаларига мос равишда оширилишини маълум қилди. Шундай қилиб, биринчи тоифа ишчиларининг иш ҳақи 15 фоиз, иккинчи тоифа ишчиларники 10 фоиз, учинчи тоифа ишчиларники эса 5 фоиз оширилади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида ўртача ойлик иш ҳақи барча солиқлар билан 1 684 500 сўм (бир миллион олти юз саксон тўрт минг беш юз сўм)ни ташкил этган. Энг кам иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа ходимларида белгиланган — 1 085 700 сўм.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент аэропорти duty free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ...

Энди фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари пуллик хизматлар кўрсатади

ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини ...

Хитой афғонистонга 130 тонна ун етказиб берди

Хайрия икки давлатдаги «Қизил Хоч» жамияти орқали амалга оширилди. Бу афғон халқини озиқ-овқат инқирозини ҳал қилишда ёрдам бериши керак. Расмий Пекин гуманитар ёрдам давом ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400