Қизилтепада бир уйда икки оила чорва моллари билан бирга яшамоқда

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида икки оила бир уйда чорва моллари билан бирга яшамоқда. Бу ҳақда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи маълумотига асосланиб “ТУРОН24” нашри хабар қилди.

Туманиннинг “Кулолон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган ака-ука Ҳамроевлар ўзлари яшаб турган уйнинг қўшни хонасида 4 та йирик шохли чорва молини боқмоқда. Ҳовлида жониворларни сақлаш учун молхона қурилмаган. Ака-укаларнинг иккаласи ҳам оилали, акасининг икки нафар фарзанди бор. Ҳовли атрофи эса ўралмаган. Уй томида шифер йўқ.

Оила вакилларининг ҳеч бири доимий иш билан таъминланмаган. Уйдаги чорва моллари қўшниларга тегишли бўлиб, уларга асосан катта ака А.Ҳамроев қараб туради. Бунинг учун унга ойига 400 минг сўмдан ҳақ тўланади. Жониворлар эса бозордаги чиқиндига чиққан ва арзон сабзавотлар ёрдамида озиқлантирилади. Оиланинг кичиги З.Ҳамроев турмуш ўртоғи билан мавсумий иш топиб рўзғор тебратади.

“Биз ҳам яхши яшашни истаймиз албатта, – дейди оиланинг кичик келини О.Мирзаева. – Лекин икки овсин бир уйда яшолмайди. Агар ҳовлимиз икки ака-укага тенг тақсимлаб бўлиб берилса, шундан кейингина ҳар биримиз ўз уйимизга қараймиз, кучимиз етганича янги иморатлар қурамиз”.

“Бу хонадонда ҳозирги кунда 6 нафар фуқаро яшайди. Ҳар бири соғлом, бақувват бўлса ҳам уйини тартибга келтиришни ўйламайди, – дейди маҳалла мутахассиси Шоира Саидова. – Бир неча марта маҳалладаги қўшни йигитлардан шуларнинг томорқасига ишлов беришларини илтимос қилганман. Лекин уй эгалари унамаган. Оила аъзоларининг ўзи ҳам маҳаллага шикоят ёки таклиф билан чиқишмаган”.

Айни пайтда Ҳамроевлар яшаб турган ҳовлини иккига бўлиб, ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, “Кулолон” маҳалла фуқаролар йиғинида 2558 нафар фуқаро, 521 та хўжалик истиқомат қилиб келмоқда. Шулардан 200 таси ёш оила ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чинозда 350 кишидан 3 млрд сўмдан ошиқ пул тўплашга улгурган янги аҳмадбой пайдо бўлди

2015-2016 йилларда юртимизда чинозлик «Аҳмадбой»нинг довруғи достон бўлган эди. Халқ орасида «Аҳмадбой»нинг пулни икки баравар қилиб қайтариб бериши ҳақидаги хабар яшин ...

Шарқий туркистонда дунёга келадиган ҳар бир бола қурбон бўлиш учун туғилади

Шарқий Туркистон Буюк Хитой деворининг шимолида жойлашган бўлиб, 19-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Шинжон, яъни хитойлар томонидан янги босиб олинган ерлар деб юритилмоқда. ...

Тошкент суди қийноқларни кўрган гувоҳларнинг чиқишига қаршилик қилди

Тошкент шаҳар судьяси Сарвар Каримов судланаётган диндорларнинг қийноққа тутилгани борасида кўрсатма беришни истаган гувоҳларнинг кўрсатмасини тинглашни рад қилди. Адвокатлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400