“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Низоми

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ НИЗОМИ

Birdamlik9 

ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати (БХДҲ) ўлкамиз фуқароларининг, диктатор ва унинг мустабид тузумининг зулми, қатоғони, инсон ҳуқуқларини, ижтимоий мухофазани топтагани сабаб жуда оғир шароитда яшаётган, турли элларда иш ва тинч ҳаёт излашга мажбур бўлган барча юртдошларимизнинг жамоат бирлашмаси бўлиб, мазкур ташкилотнинг Дастурида баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фаолият кўрсатади.

1.2. Ҳаракат ўз амалий фаолиятини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларида ва ва чет мамлакатларда олиб боради.

1.3. Ҳаракатнинг раҳбарлик органлари (идоралари) Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман марказларида шу жумладан хорижий мамлакатларда ташкил этилади.

1.4. Ҳаракатнинг фаолияти Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларацияси, Ўзбекистон Конституцияси ёки ташкилот мавжуд бошқа мамлакат Конституцияси, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Дастури ва ушбу Низомига мувофиқ иш олиб борилади.

1.5. Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, Ҳаракат юридик шахс (де юре) мақомига эга бўлади, ҳамда ўз мулкига, мустақил баланс, банкларда пул маблағлари ва бошка ҳисоблар очиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

2. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

2.1. Ҳаракатнинг стратегик мақсадлари: Диктатор Каримовни ҳокимиятдан четлатиш ва мустабид сиёсий тизимни тугатиш ва унинг ўрнига халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги озод ва фаровон Ўзбекистонни барпо этиш. Юртимизда оммавий мулкдорликка таянган демократик, эркин жамият, ҳуқуқий давлат барпо этишдир.

2.2. Ҳаракатнинг мақсадларига эришиш учун бажариладиган муҳим вазифалари:“Бирдамлик” Ўзбекистонда истиқомат этувчи барча фуқароларни оммавий нозўровонлик, фуқаровий бўйсунмаслик амалиётига қўшилишга чақиради!  Ноқонуний президент ва ҳукумат олиб бораётган зўравонлик, порахўрлик ва адолатсизлик сиёсатига қарши нозўравон оммавий курашгина инсон, оила ва халққа озодлик, адолат ва фаровонлик беришини тушинтиради! Қўрқувни, лоқайдликни ва ёлғонга ишонишни улоқтиришга чорлайди! Халқни ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзининг ҳаёти, ҳуқуқи, шаъни ва эрки учун курашини ташкиллаштиради! Бу борада оммавий намойишлар, юришлар, иш ташлашлар ўтказишга, кўпчилик вилоятлар ва пойтахтда диктаторни истеъфосини талаб этиб, оммавий равишда кўчаларга чиқишга руҳлантиради,”оқ” кийим, “оқ” лента, “ош”(Оммавий шикоят) тадбирларини  ташкиллаштиради.

3. АЪЗОЛИК

3.1. Аъзолик шартлари: Қуйидаги фуқаролар “Бирдамлик”ка аъзо бўлаоладилар:

а) 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари;

б) диктатура тузумининг айби билан дунёнинг турли мамлакатларига сочилиб кетган, 18 ёшга тўлган ҳижратдаги юртдошларимиз;

в) Жинси, дунёвий ёки диний эътиқоди, ирқи, миллатидан қатъий назар, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Дастури ва Низомини эътироф этиб, улардаги қоидаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган барча инсонлар:

3.2. Юридик шахслар, ижтимоий бирлашмалар, жамоат ва ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотлари ёки уларнинг аъзолари “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Дастури ва Низомини эътироф этсалар,  Ҳаракатга жамоа сифатида қўшилишлари мумкин.

4. ҲАРАКАТ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ:

4.1. Ҳаракат аъзоларининг ҳуқуқлари тенгдир.

4.2. Улар Ҳаракатнинг тадбирларда иштирок этишлари, Ҳаракатнинг раҳбарлик ва назорат органларига (идораларига) сайлаш ва сайланишлари мумкин;

5.  ҲАРАКАТ АЪЗОЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

а) Ҳаракатнинг тасдиқланган Дастури ва ушбу Низом талабларини бажариш;

б) Ҳаракат раҳбарият органлари (идоралари) қарорларини ва раҳбарият кўрсатмаларини  бажариш.

5.1. Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси томонидан белгиланган аъзолик бадаллари тўлаш;

5.2. Ҳаракатга маҳаллалардаги бошланғич гуруҳларда, туман, шаҳар ва вилоят ташкилотларида аъзо бўлиш мумкин.

5.3. Жамоат ташкилотлари шаклидаги юридик шахсларни Марказий Қўмита Ҳаракатга қабул қилади.

5.4. Ҳаракат аъзоси Ҳаракатнинг мақсади ва вазифаларига зид келмайдиган, бошқа жамоат ташкилотларида ҳам фаолият олиб бориши мумкин.

5.5. Низомни қўпол равишда бузганлар ёки Ҳаракатнинг ғоявий-ахлоқий асосларига доғ туширадиган, жиноят содир этганлар ташкилот сафидан чиқарилади.

5.6. Ҳаракат сафидан чиқариш қарори бўлим бошланғич гуруҳларида қабул қилиниб, туман, шаҳар ёки вилоят ташкилотларида тасдиқланади.

6. ТАШКИЛОТ ТУЗИЛИШИ

6.1. Ҳаракат тузилишига кўра Раис, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Марказий Қўмита (МҚ), вилоят, шаҳар, туман ташкилотлари, бўлим ва бўғин  (ячейка) бошланғич гуруҳлари тизими сифатида фаолият олиб боради ва шу босқичлар асосида раҳбарлик амалга оширилади.

6.2. Бўғин (ячейка) Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳи бўлиб, уч (3) кишидан ўн (10) кишигача аъзоларни ўз ичига олади.

6.3. Бўлим Ҳаракатнинг иккинчи бошланғич гуруҳи бўлиб, ўн бир (11) киши ва ундан зиёд  аъзоларни ўз ичига олади.

6.4. Бўғин (ячейка), бўлим Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари  туман, шаҳар ташкилотлари таркибига кирадилар.

6.5. Ҳаракатнинг туман, шаҳар бўлимлари вилоят бўлими таркибига кирадилар.

6.6. Вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ўзларининг вакилларини мажлис, конференция,  Қурултойларга юбориб (ёки Интернет орқали боғланиб) муҳим муаммолар, ҳужжатлар мухокамасида қатнашадилар ва қарорлар қабул этишда қатнашадилар..

6.7. Ҳаракатнинг вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Республика ташкилоти таркибига кирадилар ва  Республика ташкилоти раҳбари бошчилигида фаолият кўрсатадилар.

6.8. Қўшни республикалар ва хориждаги давлатларда ҳам, Ҳаракатнинг бошланғич, туман, шаҳар ва вилоят бўлимлари тузилиб, у ёки бу давлатдаги республика ташкилоти таркибида фаолият олиб борадилар.

6.9. Вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ўзларининг вакилларини мажлис, конференция,  Қурултойларга юборилганларнинг ва интернет орқали иштирок этгувчи вакилларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тенг.

 7. ВИЛОЯТ БЎЛИМЛАРИ

7.1. Вилоят ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистондан ташқаридаги мамлакатлардаги  жамоалар Ҳаракатнинг таркибига кирувчи қисмлардир;

7.2. Вилоят ташкилотлари, раҳбарлик ва назорат идоралари таркиби ва тузилиши ушбу Низом билан белгиланиб,  Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси томонидан тасдиқланади;

7.3. Вилоят ташкилотининг тарқатилиши, Ҳаракат Марказий Қўмитаси қарори билан амалга оширилади.

7.4. Вилоят ташкилотлари ва республикадан ташқаридаги, бошқа мамлакатлардаги  жамоалар  ўз фаолиятининг натижалари ҳақида Ҳаракатнинг Марказий Қўмитасига ва Бошқарув Ҳайъатига ҳисоб берадилар.

8. ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИНИНГ БОШҚАРИЛИШИ

8.1. Ҳаракатнинг юқори раҳбарлик йиғилиши, Қурултой уч (3) йилда бир марта чақирилади ва у Олий анжуман ҳисобланади.

8.2. Қурултой оралиғида, шу Ҳаракатнинг олий анжумани томонидан сайланадиган Марказий Қўмита, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Раис Ҳаракат фаолиятини бошқаради.

8.3. Қурултой Ҳаракатнинг бошқариш ва унинг номидан чиқиш, гапириш ваколатига эга бўлган Ҳаракат раҳбарини – Раисни, уч (3) йил  муддатга сайлайди.

8.4. Ҳаракатни назорат ва тафтиш қилувчи Марказий Назорат – Тафтиш Гуруҳи Қурултойда сайланади.

8.5. Ҳаракатни  Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), унинг юқори сиёсий ва ташкилий раҳбарлик органи (идораси)дир.

8.6. Марказий Қўмита, Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи ўз қарорлари билан, ёки вилоят бўлимларининг камида учдан бирининг талаби билан, Ҳаракатнинг навбатдан ташқари Қурултойи чақирилиши мумкин.

8.7. Навбатдаги Қурултойга вакиллар сайланиш тартибини Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси белгилайди.

8.8. Фақат Қурултой ечишга ҳақли бўлган масалалар:

а)Дастур ва Низомни кабул қилиш ва тасдиқлаш, ҳамда уларда белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

б)Марказий Қўмита ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи тавсия этган дастурий ҳужжатларни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик;

в)Ўзбекистон Республикаси Парламентига, Президентликка сайловлар чоғида Ҳаракат ичидаги муайян партияларнинг сайлов блокига кириш ёки кирмаслик қарори;

г)Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат) ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳлари уч йил муддатга сайланади.

е) Ҳаракат Раиси, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Марказий Қўмита ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳининг ҳисоботини тинглаб, уни қабул қилиб тасдиқлаши ёки қабул қилмаслиги мумкин;

д) Ҳаракат фаолиятидаги баҳсли масалалар бўйича қарор қабул қилиш.

8.9. Ҳаракат Қурултойи, унга сайланган вакилларнинг учдан икки қисми қатнашган такдирда салоҳиятли ҳисобланади.

8.10. Барча масалалар бўйича овоз бериш тартиби Қурултойнинг ўзида белгиланади.

8.11. Ҳаракат Раиси халқаро майдонда, давлат идораларида, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, харакатлар билан муносабат ўрнатиш ва музокаралар олиб бориш ҳуқуқларига эга;

8.12. Ҳаракат Раиси, Қурултой, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат) ва Марказий Қўмита ишларини ташкил этади;

8.13. Ҳаракат Раиси, Қурултой, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат) ва Марказий Қўмита қабул қилган қарор ва баёнотларга имзо чекади.

8.14. Ҳаракат Раиси, айни чоғда Қурултой, Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат)га ва Марказий Қўмитага ҳисоб бериб турувчи масъул раҳбар шахс ҳисобланади.

8.15. Ҳаракат Раиси ўз вазифасини ижро этолмай қолган тақдирда, навбатдан ташқари Қурултой чақирулгунча Бошқарув Ҳайъати (Ҳайъат), Марказий қўмита ташаббуси асосида, Ҳаракатнинг  вақтинчалик Раис вазифасини бажарувчи ёки вақтинчалик Раис вазифасини бажарувчи Раисдошларни сайлайди.

9. МАРКАЗИЙ ҚЎМИТА (МҚ)

9.1. Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси (МҚ) мунтазам фаолият кўрсатувчи орган бўлиб, унинг таркибига Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан ва Қорақалпоқистон республикасидан, ҳамда чет мамлакатидаги ҳар бир ташкилотдан бир – икки (1 – 2) киши Қурултойда сайланади.

9.2. Ҳаракатнинг Марказий Қўмитаси мажлислари, аъзоларнинг бевосита ва Интернет орқали Конференция тарзида иштирок этишлари орқали, олти (6) ойдабир марта зарурат бор вақтда эса фавқулодда мажлис тарзида ўтказилади.

9.3. Марказий Қўмита мажлисида аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганида, бу йиғилиш салоҳиятли ҳисобланади. Қарорлар кўпчилик овозбилан қабул қилинади.

9.4. Марказий Қўмитага тегишли ҳуқуқлар:

а) Ҳаракатнинг йиллик кирим ва чиқимини тасдиқлаш;

б) Навбатдаги ва навбатдан ташкари Қурултой чақириш қарори қабул қилиш ва вакиллар меъёрини белгилаш;

в)Қурултойга Марказий Қўмита ва Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш таклифлари.

г)Марказий Қўмита Ҳаракат номидан юридик шахс ҳуқуқларини амалга оширади, ҳамда унинг бурчларини мазкур Низом ва жорий миллий конунчиликка мувофиқ бажаради.

д) Марказий Қўмита Ҳаракат Қурултойига хос ваколатларига кирмаган ва  ушбу Низомда кўрсатилган барча масалаларни ечади.

е) Ҳаракатнинг дастурий ҳужжатларига зид келмайдиган, Ҳаракатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини самарали бажаришга ёрдам берадиган бошқарув фаолиятини амалга оширади.

9.5. Марказий Қўмита аъзолари ўн бирдан  (11) кам, қирқ бешдан (45) кўп бўлмаслиги керак.

10. БОШҚАРУВ ҲАЙЪАТИ (ҲАЙЪАТ)

10.1. Бошқарув Ҳайъати Қурултойда Марказий Қўмита аъзолари сафидан сайланади ва Ҳаракат  Раиси раҳбарлигида Ҳаракатнинг дастурий мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишга бевосита бош бўлади.

10.2. Бошқарув Ҳайъати Ҳаракат Марказий Қўмитасининнг мажлислари оралиғида сиёсий ва ташкилий ишларни мунтазам амалга оширувчи раҳбарлик органидир.

10.3. Бошқарув Ҳайъати Ҳаракатниннг Ўзбекистон вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари, ҳамда бошқа мамлакатлар бўлимларининг фаолиятини ташкиллаштириб ва мувофиқлаштириб туради.

10.4. Бошқарув Ҳайъатининг йиғилиши бевосита ва Интернет орқали Конференция тарзида, камида ҳар ойда бир марта ўтказилиши шарт.

10.5.Бошқарув Ҳайъати кўпчиликнинг қўллаши ва тавсиясига асосланиб, зарурат пайдо бўлганда Марказий Қўмитага ва Ҳайъатининг ўзига янги аъзо, қўшиб олиши (кооптация) мумкин.

10.6. Бошқарув Ҳайъатининг бир овоздан, якдиллик билан қўллаши ва тавсияси асосида Марказий Қўмитага ва Ҳайъатнинг ўзига янги кооптация этилган (қўшиб олинган) аъзо ва Қурилтойда сайланган аъзолар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга.

10.7. Бошқарув Ҳайъати сиёсий, оммавий-ижтимоий, ижтимоий-маданий тадбирларга ва сиёсий- назарий изланишлар ташкил этишишларига раҳбарлик килади ва уларни бевосита амалгаоширишни таъминлайди.

11. МОЛИЯ ВА ИҚТИСОД

11.1.Ҳаракатнинг Марказий Молия-Иқтисод Гуруҳи аъзолари ва раиси Қурултойда уч йил муддатга сайланиб,  Дастур ва Низомга асосланган ҳолда фаолият юритади;

11.2.Ҳаракатниннг Молия-Иқтисод Гуруҳи Дастур ва Низомда кўрсатилган фаолиятни молиялаштириш ва ташкилотимиз манфаати доирасига борча молия, мулк ва иқтисодга дахилдор ишларни амалга оширади:

а)Кўргазма, матбаачилик, ўқув семинарларни йўлга қўяди ва молиялаштиради;

б)Ҳаракат манфаати учун мулк харид қилади;

в) молия манбаларини топиш ва хайрия фаолиятиниолиб боради.

11.2. Ҳаракат маблағи манбалари:

а) аъзолик бадаллари, ихтиёрий ажратмалар, тадбиркорлик фаолиятидан тушган киримлар;

б) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий моддий ёрдам ва хайриялар:

в) Ҳаракатнинг ўтказган тадбирларидан тушган маблағ;

г) Қонун томонидан таъқиқланмаган бошқа молия маблағлари.

11.3. Маблағ Ҳаракат мақсади вавазифаларидан келиб чикиб сарфланади.

11.4.Ҳаракат аъзоларининг фаолятидан тушган даромади, уни мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун сарфланади.

12. НАЗОРАТ ВА ТАФТИШ ГУРУҲИ

12.1.Ҳаракатнинг Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи аъзолари ва раиси Қурултойда уч йил муддатга сайланиб, Дастур ва Низомга асосланган ҳолда фаолият юритади.

12.2. Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи ваколатлари:

а)Ҳаракатнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш;

б)Ҳаракат Курулойига молиявий-хўжалик фаолияти ва молиявий интизом борасида ҳисобот тақдим этиш.

12.3. Бошқарув Ҳайъати, Марказий Қўмита аъзолари Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи таркибига кириши мумкин эмас.

12.4. Марказий Назорат-Тафтиш Гуруҳи аъзоларининг ярмидан кўпи катнашган такдирда мажлис қарорлари салоҳиятли ҳисобланади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

13. Ҳаракат Низомига тўлдириш ва ўзгартиришлар киритиш 

13.1. Ҳаракат Низомига Қурултой катнашчиларининг кўпчилиги овоз берганида Марказий Қўмита ва Бошқарув Ҳайъати тавсияси билан тўлдириш ва ўзгартиришлар киритилади.

14. Ҳаракатни қайта тузиш ва фаолиятни тўхтатиш

13.1. Ҳаракат фаолияти Қурултойнинг ўз қарори билан тугатилиши ёки Ўзбекистон қонунларига  мувофиқ суд ҳукми билан тўхтатилиши мумкин.

14.2. Ҳаракатни қайта қуриш ёки тугатиш ҳақидаги қарор Қурултой вакилларининг, учдан икки қисми шу таклифга овоз берганда қонуний ҳисобланади.

Қурултойда  “Бирдамлик” Ҳаракатининг  Низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифлар Бошқарув Ҳайъат тарафидан  амалга оширилди.

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг  Низоми   26 апрель 2014 йил ўтган Қурултойда қабул қилинди.

Ҳамкорликка умид, ишонч ва эҳтиром ила, ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИ

МАНЗИЛ/ ADRESS:

1813 Peach Street, SantPeters, MO 63376, USA.  phone +13146002889; fax +16364478012

Мурожаат учун e-mail манзиллар:

birdamlik@gmail.com

birdamlikharakati@gmail.com

birdamlikusa@yahoo.com

“Бирдамлик”нинг интернетдаги саҳифалари:

WWW.birdamlik.info

WWW.mulkdor.com

WWW.facebook.com BirdamlikHarakati

WWW.twitter.com @Birdamlik

http://www.odnoklassniki.ru/birdamlik

https://vk.com/birdamlik

 

 
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўлланма-1

  “БИРДАМЛИК” ҲАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!   Ҳалқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи)   ...

Баҳодир хон туркистонни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Азиз инсоним БАХОДИРХОН ТУРКИСТОН! Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан, самимиймуборакбодэтамиз! Сизга узоқумр, сиҳат-саломатлик, ...

Ўзбекистон республикаси адлия вазири руслан давлетовга

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетовга Ўзбекистон Республикаси 100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 5 Тел: +99871-207-04-43 E-mail: info@minjust.gov.uz Очиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400